Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида “Соғлом ҳаётга қадам ташла!” шиори остида акция ўтказилди.

Акцияда парламент қуйи палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари қатнашди.

Тадбирда алоҳида таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда уларнинг хавф омилларининг олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳолининг соғлом турмуш кечиришини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда. Президентмизнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим омил бўляпти. Ҳужжатда тиббий-профилактика соҳасида олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланиш маданиятини кенг тарғиб этишга доир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Мазкур акция ҳам ана шундай вазифалар сирасига киради.

Боиси, қарорда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири этиб, ходимлар жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида барча зарур шароитларни яратиш, ушбу вазифаларга эришишга қаратилган чора-тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиб бориш алоҳида белгилаб қўйилган.

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг мустаҳкамлиги билан баҳоланади. Чунки соғлом халқ, соғлом авлодсиз келажакни ҳам, тараққиётни ҳам яратиб бўлмайди, – дейди ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари М.Ходжаева. – Шу боис, мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга  оширилаётган бу хайрли  ишлар миллатни соғломлаштириш ғоясининг асосини  ташкил қилади. Мазкур акциядан кўзланган мақсад ҳам, партия фаоллари ўртасида спортни оммалаштириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Акция доирасида, шунингдек, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари ва партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, югуриш турлари бўйича спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.

Якунда ғолиб ҳамда совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Кўришлар сони: 3105

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими