Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари Сайлов кодекси лойиҳасини қизғин муҳокама қилди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари Сайлов кодекси лойиҳасини қизғин муҳокама қилди

2019 йил 14 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, 2018 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва Омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 10 832 та (2017 йилда – 9 074 та) мурожаат келиб тушган. Хусусан, вакил томонидан 2018 йил давомида фуқароларнинг таълим олишга доир ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ бир қанча мурожаатлар кўриб чиқилган.

Фракция аъзолари Омбудсманнинг 2018 йилдаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисоботини танқидий таҳлил қилдилар. Вакилнинг фаолиятини янада жонлантиришга доир таклиф ва тавсияларини билдирдилар. Шунингдек, Омбудсманнинг парламент қуйи палатасида муҳокама этилаётган ва қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари юзасидан фаол позициясини намоён этиши зарурлигини таъкидладилар.

Йиғилишда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қизғин муҳокама этилди.

Айтиб ўтилганидек, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги бўйича 5 та қонун мавжуд бўлиб, бу ҳуқуқни қўллашда бир қатор мураккабликлар туғдиради. Бундан ташқари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларининг кўпчилиги қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари билан тартибга солинади. Сайлов кодекси амалдаги ушбу қонунларни бирлаштиришни назарда тутади ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Эътироф этилганидек, Сайлов кодекси лойиҳасини тайёрлаш давомида 20 дан ортиқ хорижий давлатнинг (Франция, Нидерландия, Канада, Италия, Швеция, Бельгия, Польша, Албания, Беларус, Озарбайжон ва бошқалар) тажрибаси, шунингдек, ушбу соҳадаги халқаро стандартлар ўрганилган. Жумладан, Франция, Бельгия, Польша, Албания, Арманистон, Озарбайжон, Болгария, Грузия ва бошқа мамлакатларда ягона сайлов кодекси мавжуд.

Кодекс лойиҳаси 18 боб, 101 та моддадан иборат бўлиб, унга кўра, Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланмоқда. Бунда Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик ўринлари (150 ўрин) сақлаб қолинади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутутлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикаси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан тартибга солинади.

Шу билан биргаликда, Сайлов кодексининг қабул қилиниши натижасида ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг (2,3 минг киши) сайловда иштирок этишини чекловчи нормаларни бекор қилинади. Бундан ташқари, Сайлов кодекси лойиҳасида муддатидан олдин овоз бериш сайловга 3 кун қолганида тугаши белгиланмоқда (аввал 1 кун).

Йиғилишда бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг позицияси билдирилди ва тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3844

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

Тадбирлар тақвими