Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ўз позициясини билдирди

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи  ўз позициясини билдирди

2019 йил 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ва бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Таъкидландики, Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ихтисослашган давлат дастурларини ижро этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ва хорижий институтлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари бажарилишининг бориши тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш борасидаги Омбудсман фаолияти тўғрисидаги материаллар ушбу ҳисоботга киритилган.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва Омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 10 832 та (2017 йилда – 9 074 та) мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг 37 фоизи инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига, 34,9 фоизи ижтимоий, 25,1 фоизи иқтисодий, 2,3 фоизи сиёсий ва 0,7 фоизи экологик ҳуқуқларга тегишлидир.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат атроф-муҳит муҳофазасини таъминлайди, унинг ҳолати юзасидан хабардор қилади, инсон ҳаёти ва фаолиятининг экологияга салбий таъсирининг олдини олиш чораларини кўради.

2018 йилда фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари бўйича Омбудсман манзилига жами 71 та мурожаат келиб тушган. Уларда дарахтлар кесилиши, аҳоли суғорма ва ичимлик сув билан таъминланиши, маиший чиқиндиларга доир масалалар кўтарилган.

Шикоятларни кўриб чиқиш жараёнида фуқароларнинг тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда инсон ҳаёти ва фаолиятининг экологияга салбий таъсирининг олдини олиш юзасидан чоралар кўрилди. Жумладан, Омбудсманнинг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига мурожаатига кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида тегишли рухсатномаларсиз дарахтларни кесиш билан шуғулланган икки шахс маъмурий жавобгарликка тортилди ва 1,9 млн. сўмлик зарар қопланди. Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида Самарқанд шаҳри, Зангиота, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманлари турар жой мавзеларида 6 та маиший ва қурилиш чиқиндилари ташланадиган чиқиндихонани тозалаш юзасидан чоралар кўрилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга кўра, аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришга, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган бир қанча маърифий тадбирлар ўтказилди.

“Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги бўйича 5 та қонун мавжуд бўлиб, бу ҳуқуқни қўллашда бир қатор мураккабликлар туғдиради. Бундан ташқари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларининг кўпчилиги қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари билан тартибга солинади.

Сайлов қонунчилигининг айрим нормалари ҳозирги замон талабларига ва сайловларни демократик тарзда ўтказиш бўйича халқаро амалиётга тўла мос келмайди. Бу эса, сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Сайлов Кодекс лойиҳаси 18 боб, 101 та моддадан иборат бўлиб, Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланиши назарда тутилмоқда Бунда Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик ўринлари (150 ўрин) сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “... 2008 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўтган даврда чинакам сиёсий кучга айланди. Аммо тан олиш керак, Ҳаракат вакиллари парламент қуйи палатасига квота асосида киритилиши унинг фаол ва ташаббускор бўлиб ишлашини муайян даражада сусайтирмоқда. Барча сиёсий кучлар учун тенг шароит яратиш ва парламент қуйи палатасидан Экологик ҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман. Бу ўзгариш сиёсий майдонда соғлом рақобатни кучайтиради ва Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатида мустаҳкамланишига хизмат қилади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар. 

Дарҳақиқат, мамлакатда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлидаги кейинги қадам сифатида Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятида тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партияни ташкил этиш зарурати вужудга келди.

Ўзбекистон экологик партияси Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ 2019 йил 8 январь куни ташкил топди ва Адлия вазирлигидан 2019 йил 22 январь куни 864-сон билан давлат рўйхатидан ўтди. Албатта, Ўзбекистон экологик партиясининг ташкил этилгани, қолаверса, “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг қабул қилиниши партиялараро рақобатни таъминлашда, барча сиёсий субъектлар учун тенг шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.


Кўришлар сони: 4520

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими