Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат дастури ижроси парламент назоратида бўлади

Давлат дастури ижроси парламент назоратида бўлади

2019 йил 26 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастуридан келиб чиқиб, фракция олдида турган муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи Давлат дастурида, биринчи навбатда, аҳолининг турмуш фаровонлиги даражасини юксалтириш, халқимизнинг давлатдан рози бўлиб яшашини таъминлаш борасидаги кенг кўламли ишлар давом эттирилади. Бунда қатор устувор йўналишлар белгилаб олинди. Хусусан, парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш, давлат хизматига малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратилади. Суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигига эришиш, аҳоли тинчлиги, хавфсизлигини ва қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш масаласи ҳам доимий эътиборда бўлади. Ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, “хуфиёна” иқтисодиётга қарши ҳамда унинг улушини кескин қисқартириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш каби устувор йўналишларда ҳам фаол иш олиб борилади.

Йиғилишда партия сайловолди дастуридан келиб чиқиб, фракция томонидан Давлат дастурининг ҳар бир йўналиши чуқур муҳокама этилди. Айниқса, ишсизликни камайтириш, аҳоли даромадларини ошириш, фан ва узлуксиз таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама муҳофазалаш, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, муносиб тураржой билан таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

Фракция аъзолари томонидан инвестицияларни жалб этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, шунингдек, мамлакатимиз ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ошириш соҳасидаги тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлашда парламент ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш масаласи илгари сурилди. Бунда ҳар бир депутат Давлат дастури ижроси ва назорати учун масъулликни ҳис этиши, хусусан, ўз сайлов округларида бу борадаги вазифалар ижроси билан мунтазам ишлаши лозимлиги қайд этилди.

Давлат дастури ижросини таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, устувор вазифаларнинг изчил амалга оширилишида парламент ролини янада кучайтириш фракция аъзоларидан ҳам янгича ёндашув, шижоат руҳида ишлашни талаб этади. Бунда электорат манфаатларига дахлдор ҳар бир масала юзасидан аниқ таклифлар, зарур ҳолларда тегишли қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш лозимлигига эътибор қаратилди. Жумладан, бугунги кунда фракция аъзолари томонидан тайёрланаётган қонун лойиҳаларини такомиллаштириб, Қонунчилик палатасига киритишни тезлаштириш мақсадида фракцияда тузилган ишчи гуруҳларнинг вазифалари белгилаб берилди.

Йиғилишда фракция фаолиятига оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 225

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими