Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олди

ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган устувор вазифаларни белгилаб олди

25 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда фракция аъзолари томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ҳамда ЎзЛиДеП фракцияси олдида турган устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Давлат дастурининг лойиҳаси дастлаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, унда фуқаролар, тадбиркорлар, парламент аъзолари, маҳаллий депутатлар, ННТ ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз, экспертлар фаол иштирок этишди. Улар томонидан 4100 дан зиёд таклиф ва изоҳлар билдирилди. Дастлабки лойиҳа 253 та бандни ўз ичига олган бўлса, Давлат дастури қабул қилингандан сўнг, унинг бандлари 274 га етди. Лойиҳанинг коррупцияга қарши курашиш, парламентнинг норма ижодкорлиги ва назорат функцияларини кучайтириш, ягона кадрлар сиёсатини шакллантириш, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлашнинг янги амалиётини жорий этиш энг кўп муҳокама қилинган бандлардан бўлди.

Таъкидлаш жоиз, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан ҳам Давлат дастури лойиҳасига юзга яқин изоҳлар қолдирилган. Улар ОАВда орқали кенг эълон қилиб борилди. Хусусан, депутатлар томонидан берилган таклифлар орасида республикада халқаро миқёсда тан олинган таниқли арбитраж ташкилотларининг филиалларини ташкил қилиш орқали уларнинг тажрибаларини мамлакатимизда кенг қўллаш, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ муддат давомида бенуқсон фаолият кўрсатаётган ўрта ва ўрта махсус маълумотли ёки бошқа мутахассислик бўйича олий маълумотга эга ходимларни кейинчалик мазкур органда камида беш йил ишлаб бериш шарти билан имтиёзли равишда шартнома асосида сиртқи бўлимларда олий юридик таълим муассасаларига қабул қилиш ва мақсадли тайёрлаш тизимини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Мамлакатимиз энергетика, йўл-транспорт, коммуникация инфратузилмаларини жадал ривожлантириш иқтисодиёт рақобатдошлигини оширишда муҳим омиллардан саналади. Шу боис, фракция аъзолари Давлат дастури лойиҳасига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг экспорт учун мўлжалланган товарларни етказиб бериш бўйича тўлов тарифларини камайтириш ва мазкур жараённи соддалаштириш, шунингдек темир йўлларининг Европа Иттифоқи давлатларига кириш ва маҳсулотлар етказиб бериш имкониятини ошириш натижасида логистика тизимини яхшилаш бўйича ҳам ўз таклифларини киритишган.

Бу борада шубҳасиз янги энергетика қувватлари, электр энергияси ўтказувчи тармоқларни яратиш, мавжудларини реконструкция қилиш, мамлакатимизнинг барча минтақаларини ягона транспорт тизимига уланиши, ташқи транспорт йўналишларига қулай тарзда чиқишни таъминлайдиган автомобиль йўллари ва темир йўл тармоқларини қуриш, шунингдек уларни реконструкция қилиш бўйича тизимли ва комплекс ишлар давом эттирилади.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ушбу дастурий ҳужжатни қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг ҳар бир банди ва йўналиши ижросини таъминлашда парламент ва сиёсий партиялар зиммасига катта масъулият юкланганлигини, ҳар ойда сайлов округларида ўтказиладиган учрашувларда Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида тарғиб қилиш, унда белгиланган устувор вазифаларнинг жойларда самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлигини таъкидладилар.

Йиғилиш якунида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлашда партия фракцияси олдида турган аниқ позиция белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 245

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими