Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Жорий йилнинг 23 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлашда партия депутатлик корпуси олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси асосида халқимизнинг фикри, таклифлари билан такомиллаштирилганлиги ҳамда унда Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган долзарб муаммоларни ҳал этишнинг аниқ йўллари ва механизмлари белгилаб берилгани билан аҳамиятлидир.

Йиғилишда таъкидланганидек, фракция аъзолари томонидан Давлат дастури лойиҳасини шакллантириш ва муҳокамага қўйилган дастур лойиҳасини янада мукаммаллигини таъминлаш мақсадида 100 га яқин асослантирилган таклифлар берилди. Уларнинг аксарияти Давлат дастурига киритилди. Хусусан, энергетика соҳасида давлат бошқарувини шакллантиришга, тиббиёт ва таълим йўналишларидаги ишларни изчил давом эттиришга, аҳолининг бандлигини таъминлашга, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатларни тизимли олиб боришга қаратилган таклифлар шулар жумласидандир.

Фракция аъзолари ушбу дастурий ҳужжатни қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг ҳар бир банди ва йўналиши ижросини таъминлашда парламент ва сиёсий партиялар зиммасига катта масъулият юкланишини таъкидладилар.

Айниқса, Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилиши белгиланган қонун лойиҳалари, жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди мақсадларига мос равишда “Судьялик лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида”ги кодекси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрири, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда партия фракцияси аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаол иштирок этиши зарурлиги қайд этилди. Ушбу жараёнда аҳолининг кенг қатлами, мутахассислар, экспертлар ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида муҳокамалар ўтказиб, уларнинг таклифлари асосида қонун лойиҳаларини такомиллаштириш лозимлиги белгиланди.

Шунингдек, депутатлар Давлат дастурида ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида белгиланган вазифаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Муҳокамалар жараёнида, айниқса, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва фуқаролар соғлиғини сақлашни янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий дорихоналарнинг ривожланган тармоғини яратиш, аҳоли бандлиги ва фуқароларнинг реал даромадларини оширишга доир вазифалар ижроси партиянинг барча даражадаги ташкилотлари, депутатлик корпуси ва фаолларидан янгича ёндашув, ташаббускорликни талаб қилиши таъкидланди.

Ушбу йўналишда белгиланган вазифалар доирасида тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда кўламини кенгайтириш бўйича ишларни изчил давом эттириш, хусусий тиббиёт тизимини янада ривожлантириш, тиббиёт кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айниқса, аҳолига кўрсатилаётган онкологик тиббий хизмати сифатини яхшилаш кўзда тутилаётгани партия дастурий мақсалари рўёбига хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Давлат дастурининг иқтисодиёт йўналишида белгиланган вазифалар ҳам партия дастурий мақсадларига тўла ҳамоҳанг эканлиги қайд этилди.

Жумладан, 2020 йил якунига қадар мақсадли юқори бюджетдан қуйи бюджетга ажратмалар бериш қоидалари ва тартибларини такомиллаштириш, 2021 йилдан маҳаллий бюджетга қолдириладиган солиқлар бўйича ажратмалар меъёрини унификациялаш ва 3 йилда бир марта кўриб чиқиш амалиётини жорий этиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришда халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда жаҳон тажрибасини чуқур ўрганиш, шунингдек, рақамли иқтисодиёт ривожлантириш, яъни, “Рақамли Ўзбекистон-2030” миллий стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича “Йўл харитасини” тайёрлаш каби вазифалар бир неча йилдан буён “электрон ҳукумат”ни жорий этиш ғоясини илгари суриб келаётган Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсадлари ҳаётийлигининг исботи эканлиги эътироф этилди.

Депутатлар ҳар ойда сайлов округларида ўтказиладиган учрашувларда Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда унда белгиланган устувор вазифаларнинг жойларда самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлигини таъкидладилар.

Йиғилиш якунида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлашда Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси олдида турган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 


Кўришлар сони: 283

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими