Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси: Энди ҳукумат аъзолари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси: Энди ҳукумат аъзолари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади

2019 йил 23 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб парламентнинг муҳим қарорлар қабул қилиш ва қонунлар ижросини назорат этиш фаолиятини кучайтириш юзасидан фракция йиғилиши ўтказилди.

Қайд этилганидек, Президентимиз Мурожаатномасида парламентнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги ролини ошириш, айниқса, парламент назорати институтини кучайтириш тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди. Бу борада ҳукуматнинг парламент олдида ҳисобдорлигини ошириш ва парламент назоратининг таъсирчанлигини таъминлаш мақсадида бундан кейин парламент ҳукуматни шакллантиришда бевосита иштирок этиши белгиланди. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари – вазирларни Президент томонидан тайинлаш олдидан вазирликка номзод ўз лавозимига лойиқлигини депутатлар олдида исботлаши лозим бўлади.

Бундан ташқари, эндиликда Мурожаатномада белгилаб олинган ҳар бир масаланинг қоғозда қолиб кетмасдан, ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши борасида ҳар чоракда ҳукуматнинг парламент олдида ҳам ҳисоб бериб бориши тартиби ўрнатилиши таъкидланди.

Фракция аъзолари таъкидлаганидек, жаҳонннинг 50 дан ортиқ мамлакати тажрибаси парламентнинг ҳукуматни шакллантиришдаги иштирокини таъминлашда уч хил ёндашув мавжудлигини кўрсатади. Биринчидан, давлат ёки ҳукумат раҳбари томонидан киритилган ҳукумат аъзоси номзодини парламент билан келишиш (маъқуллаш, ишончлилик вотумини билдириш) (АҚШ, Франция, Ирландия, Италия, Босния ва Герцеговина, Руминия, Козоғистон, Миср, Латвия, Литва, Лихтенштейн, Молдова, Польша, Филиппин, Хорватия, Эстония ва бошқалар), иккинчидан, давлат ёки ҳукумат раҳбари томонидан киритилган ҳукумат аъзоси номзодини тайинлаш (тасдиқлаш) (Бельгия, Швеция, Исроил, Хитой, Грузия, Словения, Болгария, Македония, Чехия, Қирғизистон ва бошқалар. Тожикистонда Президентнинг ҳукумат аъзосини тайинлаш ҳақидаги фармонини парламент тасдиқлайди), шунингдек учинчидан, ҳукуматни тўғридан-тўғри парламент аъзолари таркибидан шакллантириш (Буюк Британия, Япония, Сингапур, Австралия, Янги Зеландия, Малайзия ва бошқалар). Охирги ёндашув бу парламент республикаларига хос хусусиятдир.

Шу билан бирга, фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасининг бошқарув шакли ҳамда ўхшаш ҳуқуқ тизимига эга бўлган мамлакатларнинг ҳукумат аъзоларини парламент томонидан тайинлаш бўйича тажрибасини инобатга олиб, ҳукумат аъзосини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазирнинг таклифига кўра, Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллангандан сўнг амалга оширишни маъқулладилар. Шу билан бирга, ҳукумат аъзосининг номзоди Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасида кўриб чиқилишини ва кейинчалик парламент қуйи палатасининг ялпи мажлисида маъқуллашни ҳамда ҳукумат аъзолигига номзод Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан боғлиқ бўлган мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, ташкилий-техник чора-тадбирлар ҳамда яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболли вазифаларни кўзда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этишни, шунингдек, Қонунчилик палатаси томонидан ҳукумат аъзоси номзоди рад этилган тақдирда, Бош вазир томонидан қайта кўриб чиқиш учун янги номзодни тақдим этиш тартибини жорий қилиш таклифи илгари сурилди.

Президентимиз томонидан худди шу каби тизимни жойларда, яъни халқ депутатлари Кенгашларида ҳам жорий этилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, Давлат дастурига эътибор қаратилганда, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарлари номзодларини тегишли халқ депутатлари Кенгашларида маъқуллаш тизимини жорий этиш назарда тутилган.

Айтиш жоиз, Президентимиз Мурожаатномада ҳокимнинг айни вақтда халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатишига доир тартибни бекор қилишни таклиф этди. Йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда ҳам катта қадам. Ушбу ҳолат йиллар давомида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган эди. Янги тизимнинг ўрнатилиши жойлардаги вакиллик органларининг ролини оширишга, давлат ҳокимияти органлари ўртасида ўзаро бир-бирини тийиб туриш тизимининг самарали ишлашига ёрдам беради.

Қизғин кечган баҳс-мунозалар, савол-жавоблар ва билдирилган таклифлар асосида фракциянинг ушбу масала юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2907

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими