Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Парламент ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси қандай бўлиши керак?

Парламент ҳузуридаги Давлат бюджети бошқармаси қандай бўлиши керак?

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган Олий Мажлис ҳузурида Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан бири ҳисобланган Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқишга алоҳида аҳамият бериш зарурлиги қайд этилиб, бу ишни юқори профессионал даражада йўлга қўйиш учун Олий Мажлис қошида Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Дарҳақиқат, бугун макроиқтисодий кўрсаткичларни чуқур таҳлил этиш, мамлакат иқтисодиётидаги сифат ўзгаришларни, унинг таркибий тузилишини баҳолаш, шунингдек, давлат бюджети даромадларини шакллантириш ва ижроси, харажатларининг тўғри режалаштирилиб, тақсимланишини, мақсадли ва самарали ишлатилишини таҳлил қилишда парламент аъзоларининг барчасида ҳам профессионал даражадаги ёндашувнинг етишмаётгани, натижада сайловчилар ҳамда сиёсий партиялар электорати илгари сураётган масалаларни ҳал қилишда муайян қийинчиликлар вужудга келаётгани фракция аъзолари томонидан алоҳида қайд этилди.

Шу муносабат билан фракция аъзолари Олий Мажлис ҳузурида ушбу бошқарманинг ташкил этилиши Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқиш жараёнларини юқори савияда, сифатли амалга оширишда, депутатларнинг бу борадаги фаолияти янги босқичга кўтарилишида жуда муҳим аҳамиятга касб этишини таъкидладилар.

Йиғилишда қайд этилганидек, ушбу ташаббус бугун долзарб бўлиб турган миллий иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, фаол инвестиция сиёсатини юритиш, айниқса, давлат бюджетининг белгиланган параметрлар доирасида ижросини ва натижадорлигини таъминлаш, шунингдек, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳамда камчиликларни бартараф этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларнинг изчил амалга оширилишида парламент ролининг янада кучайишига жиддий туртки бўлади.

Йиғилишда мана шу қисқа давр мобайнида палата томонидан Давлат бюджети бошқармасини ташкил этиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Хусусан, мазкур тузилманинг мақоми аниқланиб, Низоми ва уни ташкил қилиш борасида Парламент палаталарининг қўшма қарори ҳамда ташкилий тузилмаси лойиҳалари тайёрланиб, депутатлик бирлашмалари, қўмита ва комиссияларда қизғин муҳокама қилинаётгани қайд этилди.

Шу жумладан, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари томонидан ҳам мазкур лойиҳалар чуқур таҳлил этилиб, қатор таклиф ва фикр-мулоҳазалар тайёрланди. Уларнинг аксарияти бошқарманинг вазифаларини аниқ белгилаш, бюджет жараёнларида эксперт-тадқиқотлари ўтказиш, бюджет-солиқ қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан реал таклифларни тақдим қилиш асосида парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат ваколатларини амалга оширишига амалий ёрдам беришга қаратилиши лозимлигини акс эттиради.

Фракция аъзолари томонидан бу борада хорижий тажриба ҳам ўрганилгани қайд этилди. Жумладан, АҚШ парламенти қошида 1975 йилда парламент Бюджет бошқармаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари йилига ўнлаб иқтисодий таҳлилларни амалга ошириш, бюджет самарасини солиштириш орқали парламент аъзоларига кўмаклашишдан иборат экани таъкидланди.

Шу билан бирга, Қонунчилик палатасининг мазкур масалага масъул бўлган Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, депутатлик бирлашмалари, бошқа қўмита ва комиссияларда Ҳукумат томонидан тақдим этилган Бюджет қонуни (Бюджетнома)ни ҳамда бюджет ижроси бўйича ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш чоғида таҳлилий материаллар ҳамда ёзма асослантирилган эксперт хулосаларини тақдим этишга масъул бўлишини назарда тутиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Фракция аъзолари томонидан бошқарма фаолияти бюджет муҳокамаларини ўтказиш сифатини ошириш, парламент ва Ҳукумат ўртасидаги бюджет ахбороти алмашинувини яхшилаш, уларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилиши муҳим экани таъкидланди.

Қизғин кечган баҳс-мунозалар, савол-жавоблар ва билдирилган
фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар асосида фракциянинг ушбу масала юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2641

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими