Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

220 та таклифи қонунларни қабул қилишда инобатга олинди

220 та таклифи қонунларни қабул қилишда инобатга олинди

2019 йил 11 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг 2018 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидландики, Ўзбекистон ХДП фракцияси ўзининг 2017 йилдаги фаолиятини танқидий таҳлил қилиб, Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрь кунги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида депутатларнинг ишини янада такомиллаштиришга қаратилган кўрсатма ва таклифларидан келиб чиқиб, мутлақо янгича йўналишда ташкил этди.

Эътироф этилдики, ўтган йилда қонун ижодкорлиги фаолияти сифат ва сон жиҳатдан янада такомиллашди. Хусусан, фракция йиғилишларида 175 та қонун лойиҳаси ўрганиб чиқилиб, 17 та қонун лойиҳасига фракция ташаббуси билан концептуал ўзгартиришлар киритишга эришилди.

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 315 та таклифи ишлаб чиқилиб, улардан 220 таси қонунларни қабул қилиш жараёнида инобатга олинди. “Марказ – вилоят – туман” тизими орқали 145 та қонун лойиҳаси тўғридан-тўғри жойларга партия ташкилотлари ва дупутатлик гуруҳларига муҳокама учун юборилиб, улардан 500 га яқин таклиф олинди. Фракциянинг 12 нафар аъзоси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тайёрланган 17 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ташаббускор бўлди.

Шунингдек, тадбирда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига ўзгартишлар киритиш, “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги ҳамда “Имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши ва ижтимоий интерацияси тўғрисида”ги қонун лойиҳалари партия фракцияси ташаббуси билан ишлаб чиқилаётгани алоҳида таъкидланди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мазкур соҳада давлат сиёсатини юритишда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, Ногиронлар, Кўзи ожизлар, Кар-соқовлар жамиятлари билан биргаликда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси чуқур ўрганилган ва мазкур соҳа бўйича ҳудудлардаги учрашувларда аниқланган 77 та муаммо фракцияда муҳокама қилинди. Натижада 50 дан ортиқ таклиф “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаётган Республика ишчи гуруҳига тақдим этилган.

Матбуот анжумани таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида Олий Мажлиснинг назорат-таҳлил фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, “самарасиз назорат ёки қуруқ мажлисларнинг кераги йўқлиги” тўғрисидаги асосли танқидларидан келиб чиқиб, партия фракцияси ташаббуси билан ўтган давр мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирнинг парламент эшитуви, Бандлик, Соғлиқни сақлаш ва Қурилиш вазирлари иштирокида 3 марта “Ҳукумат соати” ўтказилди. Шунингдек, фракция Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси билан ҳамкорликда 5 маротаба ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан 1 маротаба тегишли вазирликларнинг ахборотларини эшитди. Жойларда аниқланган муаммолар юзасидан 24 та депутатлик сўровлари юборилди. Назорат-таҳлил ишлари давомида фракция аъзолари аралашуви билан 42 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачаси ҳамда 47 нафар фуқароларга даволаниш учун соғлиқни сақлаш муассасаларига ордерлар олиб берилди.

Эшитувлар асосан депутатларнинг ўз сайловчилари билан бўлиб ўтган мулоқотлари даврида кўтарилган долзарб муаммолар асосида ташкиллаштирилган бўлиб, уларда маҳаллий Кенгаш депутатларининг иштирокини таъминлаш амалиёти жорий қилинган.

Тадбирда таъкидландики, сайловчилар билан учрашувлар давомида 8122 та хонадонга кириб борилди, 50 мингдан зиёд фуқаро билан мулоқот қилинди. Ушбу мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан 10295 та масала кўтарилган. Уларнинг асосий қисми уй-жой-коммунал (928 та), транспорт ва йўл қурилиши (654 та), соғлиқни сақлаш (795 та), бандлик (964 та), банк-кредит (925 та), таълим (562 та), савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига (589 та) тааллуқлидир. Мазкур масалаларнинг аксарияти (90 фоизга яқини) ҳудудларнинг ўзида маҳаллий мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди. Қолганлари Қонунчилик палатасида тегишли вазирлик ва идораларнинг масъуллари билан кенгайтирилган йиғилишда муҳокама этилди. Айрим масалалар юзасидан тушунтириш сўралиб, тегишли соҳалар раҳбарларига депутатлик сўровлари юборилди. Депутатлар кўмагида 156 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 125 нафар фуқаронинг тиббий-ижтимоий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланди, 568 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди, 56 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти банк терминаллари билан таъминланди.

Анжуман якунида журналистлар фракция томонидан амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар, галдаги вазифалар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олдилар.


Кўришлар сони: 246

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2019
Репродуктив саломатлик масалалари депутатлар диққат марказида

Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар ва эркаклар бепуштл...

23.01.2019
Кун тартибидаги муҳим қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му...

23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси...

Тадбирлар тақвими