Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси матбуот анжумани ўтказди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси  матбуот анжумани ўтказди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этди.

Унда партия фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов фракциянинг 2018 йилдаги фаолияти хусусида ахборот берди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан учрашувдаги маърузаси ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномаларидан сўнг партия ва фракция фаолиятида ўзгаришлар амалга оширилди, депутатлар фаолиятида ижобий ўзгаришлар кузатилди. Аммо, шу билан бирга, фракция фаолиятида фойдаланилмаган имкониятларнинг мавжудлиги, депутатларнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида сусткашликлар кузатилаётгани танқид қилинди.

IMG_0327.JPG

Ўтган йил давомида «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари қонун ижодкорлиги йўналишида бир қатор ташаббусларни амалга оширди. Маълумки, Президентимиз видеоселектор йиғилишидаги маърузасида сиёсий партиялар фракциялари ва депутатларнинг қонун ташаббускорлиги бўйича фаолияти талаб даражасида эмаслигини танқид қилган эди. Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, қуйи палата депутатлари томонидан 23 та қонун лойиҳаси ташаббус ҳуқуқи асосида киритилган бўлса, уларнинг 18 тасида фракция аъзолари иштирок этди. Партия сайловолди Платформасида белгиланган вазифаларнинг ижросига қаратилган 3 та қонун лойиҳаси айнан фракция аъзоларининг ташаббускорлиги асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамаларига киритилиб, қабул қилинди. Хусусан, энергетик ичимликлар савдосини тартибга солишга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари шулар жумласидандир.

Қонун ижодкорлиги фаолияти изчил давом эттирилиб, айни пайтда фракция аъзолари томонидан яна 2 та янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда: «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаларини 2019 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

IMG_0345.JPG

Бундан ташқари, фракция иш режасида белгиланган «Туризм тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси янги таҳрирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018  йилнинг 19 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилиб, унга фракция аъзолари масъул этиб белгиланди.

Матбуот анжуманида қайд этилдики, фракция аъзолари ҳисобот даврида партия ташкилотлари билан биргаликда юртимиздаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш масалаларига устувор аҳамият қаратди. Шундан келиб чиқиб, партия фракцияси аъзолари, партия Марказий кенгаши, партиянинг ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари ҳамда ҳудудлардаги тегишли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ушбу ўрганишлар асосида 2018 йил 19 декабрь куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ҳақида»ги ахбороти эшитилди ҳамда мажлис якунида Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, юртимиздаги тарихий обидалар, зиёратгоҳ ва қадамжоларни таъмирлаш ва реставрация қилиш ишлари учун кейинги йилларда Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар сезиларли даражада ошириб борилаётир. Фракция ташаббуси билан 2018 йилда маданий мерос объектлари учун Давлат бюджетидан 46 миллиард 569 миллион сўм ажратилган бўлса, 2019 йилги мўлжалланган Бюджетномада 67 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилди. Шу билан бирга, фракция маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ҳам алоҳида маблағлар йўналтирилиш таклифи инобатга олинганлиги эътироф этиш мумкин.

IMG_0340.JPG

Матбуот анжуманида депутатларнинг сайловчилар билан алоқалари, мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Таъкидланганидек, фракция аъзолари томонидан cайловчилар билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 200га яқин учрашувлар ўтказилиб, уларда кўтарилган 1600 дан ошиқ муаммоли масалалар (коммунал 357 та), аҳоли бандлиги (168 та), таълим (272 та), тиббий хизмат (309 та), интерактив давлат хизматларини кўрсатиш (63 та), банк кредит (119 та), тадбиркорлик (104 та), транспорт ва йўл қурилиши (128 та) жойида ҳал этилди. Жумладан, фуқароларнинг 1200га яқин масаласи, юридик шахсларнинг 400дан ортиқ мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, вазирлик ва ташкилотларга юборилган 2 минг 276 та мурожаатнинг 2 минг 94 таси (92 %) ўз ечимини топган, 62 таси ҳал этилмаган, 120 га яқин мурожаат республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган мурожаатлардир. Фуқаролар томонидан келиб тушган 46 та мурожаатга белгиланган тартибда жавоб қайтарилган.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида белгиланган вазифалар ҳамда давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, партия ҳамда Қонунчилик палатасидаги фракциясининг амалий чора-тадбирлар Дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда, 7 та банд ва 36 та вазифлардан иборат мазкур чора-тадбирлар Дастури партиянинг дастурий мақсад-вазифалари ва ғояси асосида ишлаб чиқилган. Бу эса жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда муҳим аҳамият касб этади.

IMG_0352.JPG

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.


Кўришлар сони: 165

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2019
Репродуктив саломатлик масалалари депутатлар диққат марказида

Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар ва эркаклар бепуштл...

23.01.2019
Кун тартибидаги муҳим қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му...

23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси...

Тадбирлар тақвими