Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Бош қомусимиз – эркинлик ва фаровонлик кафолати

Бош қомусимиз – эркинлик ва фаровонлик кафолати

Бу йил Конституциямиз қабул қилинганига йигирма олти йил тўлади. Ўтган давр мобайнида Асосий қонунимизнинг мустақил, демократик давлатимиз юксалиши йўлида аҳамияти беқиёс, ислоҳотларимиз туб замирида эса ўз ўрнига эга.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамкорлигида “Конституция – инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Тошкент иқтисодиёт университети ўқитувчи ва талабалари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида мамлакатимиз ўтган даврда мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллагани, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтгани, ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқлар Конституциямиз тамоилларида ўз аксини топганлиги эътироф этилди.

Иштирокчилар Конституцияда акс этган аҳолининг эҳтиёжманд вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш билан боғлиқ масалалар бугунги кунда амалда ўз ифодасини топаётганига эътибор қаратдилар. Хусусан, билдирилган фикр-мулоҳазаларда Асосий қонунимизда белгиланган ижтимоий ҳуқуқлар билан бир қаторда, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси белгилаб қўйилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мунозараларда Конс­титуцияда сиёсий партияларга ўз электорати ҳамда хайрихоҳлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун тенг ҳуқуқ берилганлиги эътироф этилди. Таъкидаландики, бугунги кунда ана шундан самарали фойдаланаётган Ўзбекистон ХДП ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари ҳамда жисмоний имконияти чекланган кишилар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ташаббусларини амалга оширмоқда.

Эркин фикр алмашиш жараёнларида, Бош қомусимиз давлат ва жамият, жамият ва шахс, давлат ҳокимиятини ташкил этилиши каби жиҳатларига эътибор қаратилди. Хусусан, асосий қонунимизда ҳокимият ваколатлари бўлиниши принципи асосида давлат органлари тизими шакллантирилганлиги, ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу конс­титуциявий тамойилни ҳаётга изчил татбиқ қилиш ҳокимиятлар ўртасида ўзаро муносабатлар механизмининг самарали амал қилиши ва манфаатлар мувозанатини таъминлади.

Тадбирда депутатлар томонидан Конс­титуцияга асосланган қонунларда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларнинг фақат кўппартиявийлик асосида ўтказилиши қатъий белгилаб қўйилгани, сиёсий партияларнинг мамлакатимиз олий қонунчилик органи, жойлардаги ҳокимият вакиллик органлари фаолиятидаги роли ва таъсири сезиларли даражада ортгани алоҳида таъкидланди. Буларнинг барчаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида турли сиё­сий партиялар фракциялари ўртасидаги рақобатнинг кучайишига, жамиятнинг ижтимоий қатламлари манфаатларини ифода этадиган ғоялар, дастурий вазифаларнинг ҳаётга татбиқ этилишига хизмат қилмоқда.

Давра суҳбати якунида фракция аъзолари Конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг ғоялари ва инсонлар ҳаётидаги аҳамияти, мамлакатимиз тараққиётидаги ўрнини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, унинг нормалари ижросини таъминлаш ишларини кучайтиришга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 181

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими