Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётнинг асосий пойдевори

Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётнинг асосий пойдевори

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Бош қомусимизда белгиланган қонун устуворлиги принципи — жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Конституциямизда белгиланган ҳаётий нормаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу эса, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

– Конституция жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги самарали ислоҳотлар қаторида мамлакат иқтисодий негизларини шакллантириш, айниқса, шахснинг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи, шунингдек, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги орқали республиканинг тараққиётига қўшаётган ҳиссасини кучайтиришга имкон яратди, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Ойбек Жумаев. – Ушбу норма Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ўз ифодасини топган. Асосий қонунимизнинг 53-моддасида қайд этилишича, «хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир». Ушбу қоиданинг амалий ифодаси сифатида ҳозирда мамлакатимизда мулкни хусусийлаштириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Бош қонунимизда айнан бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этиши, иқтисодий фаолият олиб бориш, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза этилишини кафолатлаши, шунингдек, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги қатъий белгилаб қўйилган.

Тадбирда Конституциямиз фуқаролик жамиятининг таркибий қисми бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва сиёсий партияларнинг шаклланиши, уларнинг эркин фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратганлигини ҳам эътироф этишди. Шу билан бирга, Бош қомусимиз – қонун устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойилларининг сўзсиз таъминланиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати эканлиги қайд этилди.


Кўришлар сони: 1303

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...

Тадбирлар тақвими