Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томонидан “Конституция — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Фракция аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари ва “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари қатнашган тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, тарихан қисқа фурсат ичида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Халқимизнинг юксак тафаккури, давлатчилик тарихимиз, умуминсоний қадриятлар ўз мужассамини топган Конституциямиз эришилган ана шу марраларга мустаҳкам пойдевор бўлиб келмоқда.

Тадбирда фракция аъзоларининг Бош қомусимизда акс этган нормалар асосида Ўзбекистон Республикасининг қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Вазирлар Маҳкамаси тақдимига биноан республикамиз бюджетини қабул қилиш, парламент назорати ва бошқа бир қатор ваколатларни амалга оширишдаги фаол иштироки, қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти хусусида йиғилганларга сўзлаб берилди.

Қайд этилганидек, Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси Конституциямизнинг 83-моддасида кафолатланган ҳуқуқ, яъни қонун ташаббускорлиги ҳуқуқидан ҳам унумли фойдаланишга интилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида фракция аъзолари 10 га яқин қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда ташаббус кўрсатди. Хусусан, айни пайтда қуйи палатада иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида партия депутатларининг бир қатор таклифлари ўз ифодасини топган. Дарҳақиқат, ёшларнинг мазкур соҳага доир инновацион ишланмаларини амалиётга йўналтириш, ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлашда бу каби қонунчилик асослари муҳим аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган бир даврда инсон ҳуқуқлари ҳимоясида “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган бош тамойил Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу йўналишда парламент ваколатлари ҳам сезиларли даражада кенгайди, жамоатчилик назорати институтлари мустаҳкамланди, юртимизда фуқаролик жамияти ривожланиб бормоқда. Суд тизими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тубдан ислоҳ қилинмоқда.

Одамларнинг дардини тинглаб, муаммоларни ҳал этиш, фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва мавжуд масалаларга ечим топишнинг янги амалий механизмлари аниқ самара бермоқда. Парламент аъзоларининг ҳудудларда ўтказиб келаётган очиқ мулоқотлари жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда амалий аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий секторнинг шу каби бошқа соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар келажагимиз ворисларини ҳар томонлама баркамол вояга етказиш, халқ фаровонлигини таъминлашга пухта замин яратди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши, олий ва ўрта махсус, халқ таълими тизимларининг ислоҳ этилиши инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш, унинг асосий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминламоқда.

Бир сўз билан айтганда, бахтимиз қомуси — Конституциямизнинг ҳаётбахш мазмун-моҳияти, юртимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият даражасида кафолатлангани давлатимиз инсонпарвар сиёсатининг ёрқин ифодаси саналади.

Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга фракция аъзоларидан батафсил жавоб олдилар.


Кўришлар сони: 1647

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...

Тадбирлар тақвими