Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини қизғин муҳокамадан ўтказди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини қизғин муҳокамадан ўтказди

«Миллий тикланиш» ДП фракциясининг 21 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари батафсил ва атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастури асосида тайёрланди.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишдан сўнг, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари, депутатлар ва экспертлар иштирокида қайта кўриб чиқилиб, тушунчалар аппарати оптималлаштирилди ҳамда депутатлар ташаббуси билан қонунни янги таҳрирда эмас, балки уни бутунлай янги қонун сифатида қабул қилиш таклифи қабул қилиниб, тайёрланди.

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тузиш, чоп этиш, рўйҳатга олиш, сақлаш, бажариш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тартибини белгилаш кўзда тутилмоқда.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат органлари ишининг самарадорлигини ошириш, уларнинг жавобгарлигини ва улар томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатларнинг сифатини ошириш, томонлар битимларни лозим даражада бажараётганликлари устидан назоратни таъминлаш, шунингдек, юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун олдини олиш чора-тадбирларини қўллашга ҳамда мамлакат ташқи сиёсатини амалга оширишнинг асосий воситаларидан бири бўлган халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини шакллантириш ва такомиллаштириш билан биргаликда республика учун истиқболли ва фақатгина амалий аҳамият касб этадиган икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузишга имконият яратади.

Шу билан бирга, қонуннинг тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишини таъминлаш мақсадида, қонун лойиҳаси шу соҳада амалдаги 2 та қонун ва 3 та қонуности ҳужжатлари бирлаштириш асосида ягона комплекс қонун сифатида тайёрланганлиги сабабли мазкур қонунни қабул қилиш қўшимча равишда қонуности ҳужжатларини қабул қилишни талаб этмайди.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши айни пайтда мамлакатда ташқи сиёсат, иқтисодиёт ва инвестиция йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро шартномаларнинг амалдаги рўёбини таъминлашда ҳуқуқий асосларнинг мукаммаллашувига хизмат қилиши таъкидланди.

Йиғилишда шунингдек, бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1667

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими