Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ижтимоий-иқтисодий, атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойихалари фракция муҳокамасида

Ижтимоий-иқтисодий, атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойихалари фракция муҳокамасида

2018 йил 7 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда халқаро ҳамкорлик, ижтимоий-иқтисодий, атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойихалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави” тўғрисидаги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар алоҳида эътибор билан кўриб чиқилди.1996 йил август ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини комплекс таҳлил қилиш ва холис баҳолаш шуни кўрсатадики, у кучга кирганидан сўнг ўтган 20 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистонда қатор янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, улар асосида консуллар ваколатига хозирги кунда Консуллик уставида ўз аксини топмаган қўшимча функциялар ҳам юклатилган. Шу каби ҳолатлар лойиҳани қабул қилиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Шу муносабат билан таклиф этилаётган хужжат орқали консулликда фаолият олиб борувчи мансабдор шахсларнинг хизмат вазифаларини тартибга солувчи бир қанча нормалар киритилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий мамлакатларда паспорт ва бошқа ҳаракатланиш ҳужжатлари йўқотилган ёҳуд муддати ўтган тақдирда юртимизга қайтиш учун гувоҳнома бериш, фуқароларга давлат ҳокимияти органларига сайловлар ўтказилишида сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш, биометрик паспортини бериш тўғрисида янги қоидаларга мувофиқ чет элдаги муассасаларда паспорт алмаштириши мумкин бўлган Ўзбекистон фуқароларининг тоифаларини белгилаб бериш шулар жумласидандир.

Йиғилишда фракция аъзолари томонидан консуллик муассасалари фаолиятига ахборот технологияларини фаол татбиқ этиш ва “Электрон ҳукумат” ва “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” фаолият юритиши доирасида, шунингдек виза анкеталарини бериш, ҳужжатларни олишга аризаларни бериш, қайтишга шаҳодатномалар бериш, Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида консуллик ҳисобига қўйиш каби онлайн хизматларни тақдим этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши масаласи ва заруратига эътибор қаратилди.

Шунингдек, фракция аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ҳам кўриб чиқди.

Депутатлар қайд этганидек, ҳозирги пайтда ўсимликлар карантини масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда ва бу масалада масъуллар томонидан зарарланган ҳудудларни аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари ва аҳоли томорқаларида назорат ўтказилмоқда. Карантин объектлари билан зарарланган ўсимликлар аниқланган тақдирда карантин бўйича инспекторлар томонидан ер эгаларига ўсимликларни зарарсизлантириш учун мажбурий амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланиб берилмоқда. Лекин, таъсир чораларининг аниқ механизми йўқлиги туфайли фермерлар томонидан ушбу чора-тадбирлар бажарилмасдан қолмоқда.

Шу каби масалаларни ижобий ҳал этишга қаратилган ушбу қонун лойиҳаси орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан зараркунандаларга қарши курашишда масулиятсизлик билан муносабатда бўлиши учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Ушбу ҳужжат орқали белгиланган нормаларга риоя этилиши устидан давлат назоратини кучайтириш ва ишлаб чиқаришда ўсимликларнинг карантини бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва соҳада ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш, ўсимликлар карантини ва фитосанитария талабларини бажарилишини таъминланади.

Фракция аъзолари томонидан карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликларига ва бегона ўтларга қарши курашнинг санитария қоидаларини ва бошқа хил қоидаларни бузиш учун лойиҳада таклиф этилаётган маъмурий жарималарнинг миқдори оширилиши бўйича асослар етарли эмаслиги таъкидланди.

Шунинг учун қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида ушбу жарималар қўлланиши бўйича аниқ статистик маълумотлар келтирилиши ҳамда қонун лойиҳасида белгиланган маъмурий жарималар қанчалик кўзланган самарадорликка эришиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши лозимлиги айтиб ўтилди. Шу каби масалаларни Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда кўриб чиқиш зарурлиги таъкиданди ва фракция уни биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан мақуллади.

Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўришлар сони: 131

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими