Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоларининг ташаббуси билан киритилган қонун муҳокама этилди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоларининг ташаббуси билан киритилган қонун муҳокама этилди

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб иккинчи ўқишга тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси консуллик мансабдор шахси, шунингдек, фахрий консулнинг ҳуқуқий мақоми, уларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби белгиланиши, амалга ошириладиган консуллик функцияларларини тартибга солишни кўзда тутади. Унда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг репатриацияси ҳамда паспорт ва бошқа ҳаракатланиш ҳужжатлари йўқотилган ёхуд муддати ўтган тақдирда қайтиш учун гувоҳнома бериш ҳамда яшаш учун зарурий маблағларсиз қолган фуқароларга кўмаклашиш бўйича тегишли вазифалар белгиланмоқда.

Фракция аъзолари томонидан консуллик уставининг янги таҳрирда қабул қилиниши, халқаро консуллик ҳуқуқи норма ва тамойилларининг миллий қонунчилигимизга имплементацияси жараёнини чуқурлаштириш, консуллик мансабдор шахслари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг масъулиятини ҳамда улар томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатларнинг сифатини ошириш, мамлакатимизнинг манфаатларини, фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари, қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини ривожлантириш, иқтисодий, савдо, илмий-техникавий, маданий ва бошқа алоқаларини кенгайтиришни таъминлашга кўмаклашиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоларининг ташаббуси асосида киритилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамалардан сўнг иккинчи ўқишда қабул қилинди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш – фуқароларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 7 бараваридан 15  бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунда энергетик ичимликлар тушунчасига таъриф берилмоқда ҳамда «Реклама тўғрисида»ги қонунда бундай ичимликларни истеъмол қилишнинг зарари, тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши кераклиги, истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятига эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги, шунингдек, телевидение ва радио орқали реклама қилиш вақтлари аниқ белгиланмоқда. Ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текинга тарқатиш, асосан 18 ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, шу жумладан, сотиш асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Айтиб ўтилганидек, мазкур қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида», «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ва «Ўрмон тўғрисида»ги қонунларни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелдаги «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунида белгиланган қоидалар билан ўзаро мувофиқлаштириш таъминланади.

Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 131

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими