Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан яқиндан танишди

Ёшлар қонун ижодкорлиги фаолияти билан яқиндан танишди

2018 йил 29 октябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси томонидан “Ўзбекистон ХДП фракциясининг қонун ижодкорлиги фаолиятида ёшларга эътибор” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси партия фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят кенгашлари Ёшлар қаноти етакчилари ва координаторлари, «Ёш сиёсатчи» кўрик танловининг республика босқичи ғолиблари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Давра суҳбатида ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилиши замирида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор, шижоатли навқирон авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадлар мужассамлиги алоҳида таъкидланди.

Сўзга чиққанлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги маърузасида талаба ва ўқувчи ёшларда сиёсий билимни бойитиш, бандлигини таъминлаш, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришда вакиллик органлари имкониятини тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП томонидан ишлаб чиқилган Ёшлар стратегиясида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ҳамда бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, умуман ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган вазифалар белгилаб олинган.

Давра суҳбатида кечган мунозараларда депутатларнинг қонун ижодкорлиги жараёни, назорат-таҳлил тадбирлари хусусида батафсил сўз юритилди. Шунингдек, ёшларга парламент томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш амалиёти, жамиятимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, интеллектуал салоҳияти, сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, ёшларга доир қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

Алоҳида қайд этилганидек, Президентимизнинг томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун мазкур йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтарди. Ушбу ҳужжат ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Эътиборлиси, мазкур қонуннинг муҳокамаларида Ўзбекистон ХДП “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этиб, ўз таклиф-мулоҳазалари билан қатнашган эди. Бу эса, ёшларнинг қонун қабул қилиш жараёнларидан бошлаб, партиялар ўртасида рақобат бўладиган мажлис ва тортишувларни ўз кўзи билан кўриш имконини берганди. 

Давра суҳбатида ёшлар палата фаолияти, партия дастурий мақсадлари ва фракцияда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Учрашувдан сўнг ёш сиёсатчилар Ватанимизнинг шонли тарихи акс эттирилган суратлар, қонун ҳужжатлари қабул қилиниши жараёнлари ҳақида сўзловчи кўргазмани ҳаяжон билан томоша қилишди. Айниқса, катта мажлислар залидаги йиғилиш танлов иштирокчиларининг кўнглини фахр-ифтихорга тўлдирди.

Тадбир дастуридан ўрин олган кейинги манзил — пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳисобланган Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбони, Шаҳидлар хиёбони, Минор масжиди, “Жасорат” монументи, Ҳазрати имом мажмуаси, Зарқайнар ва Чорсу деҳқон бозори, Алишер Навойи номидаги театр кабилар билан танишув йигит-қизларда катта таассурот қолдирди.


Кўришлар сони: 311

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими