Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Фракция аъзолари юборган  33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда фракция томонидан амалга оширилган ишлар, унинг аъзолари фаолиятининг устувор жиҳатлари хусусида ахборот берилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари ўз фаолиятини тараққиётнинг бугунги босқичидан келиб чиққан ҳолда, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида ҳамда парламентга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросига қаратган.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган бўлиб, уларнинг 15 тасида фракция аъзолари иштирок этди, шунингдек, партия Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларнинг ижросига қаратилган 3 та қонун лойиҳаси айнан фракция аъзоларининг ташаббуси асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг муҳокамаларига киритилди.


«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги, «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги, «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган 118 та қонун лойиҳасиининг 73 тасига фракция аъзолари масъул бўлиб, уларнинг қабул қилинишида фаол иштирок этди. Шунингдек, фракция аъзолари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, фракция аъзолари партия ташкилотлари ва гуруҳлари томонидан ҳудуддаги мавжуд моддий маданий мерос объектларини тўлиқ инвентаризация қилиш, уларни муҳофазалаш ва фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ҳамда бу боради аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам фаол қатнашди. Бугунги кунга қадар, республикамиздаги мавжуд 7 500 дан ортиқ моддий маданий мерос объектларидан 6 620 га яқини ўрганилиб, қайта хатловдан ўтказилди. Моддий маданий мерос объектларини асраш ва тарихий ёдгорликларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва консервациялаш, уларнинг чегараларини, муҳофаза ҳудудларини белгилаш, кадастр рўйхатидан ўтказиш чоралари кўрилмоқда ҳамда 2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасига ушбу тадбирлар учун зарур маблағлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Матбуот анжуманида бу борада парламент назорати амалга оширилгани, хусусан, жорий йил учун фракция ташаббуси билан меъморий-тарихий, ижтимоий-маданий объектларни асраб-авайлаш, туризм салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, янада оммалаштириб, тарғиб қилиш мақсадида мамлакатимиздаги маданий-археология мероси объектларида консервациялаш ва реставрация қилиш ишларини ўтказиш бўйича дастурни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 38,7 миллиард сўм ажратилишига эришилгани қайд этилди.

Шу билан бирга, фракция аъзоларининг ҳудудлардаги фаолияти, сайловчилар билан учрашувлари олдинги йилларга нисбатан самарали кечди. Хусусан, жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш юзасидан аниқланган масалалар ечими бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга 33 та депутатлик сўрови юборилиб, 29 та (97,8 фоиз) масала ижобий ҳал этилган, 1 тасига жавоб кутилмоқда, қолган 3 таси жойлардаги 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастурига киритилиши билан боғлиқ экани таъкидланди.

Матбуот анжуманида ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар талай экани, амалий ишлар салмоғини янада кучайтириш, иш режада кўзда тутилган вазифаларни ўз вақтида бажариш зарурлиги қайд этилди. Фракция фаолияти юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.


Кўришлар сони: 5924

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими