Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Илм-фан, туризмни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Илм-фан, туризмни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда илм-фан тараққиётига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган ҳамда туризмни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фракция аъзолари дастлаб, “Фан тўғрисида”ги  қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Мазкур ҳужжатда илмий ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари, илмий ва илмий-техник натижаларнинг иқтисодий самарадорлиги ва амалий аҳамиятини комплекс тарзда баҳолаш, ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолиятни молиялаштиришнинг асосий принциплари, манбалари ва шакллари каби асосий масалалар ўрин олган.

– Дунёдаги замонавий тараққиёт тенденцияси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш, илғор илм-фан ютуқларини иқтисодиёт тармоқларига жорий қилиш барқарор иқтисодий ўсишнинг бош омили ҳисобланади, – дейди “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Ёрмамат Холияров. – Шу мақсадда лойиҳада фанни давлатнинг интекллектуал ривожланиш даражасини белгиловчи ижтимоий аҳамиятга эга соҳа сифатида эътироф этилганини алоҳида қайд этиш лозим. Бунинг учун илмий фаолиятни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифалари қилиб мамлакатнинг рақобатбардош илмий салоҳиятини шакллантириш учун шароит яратиш ва амалга ошириш, илмий ва илмий-техникавий фаолиятни молиялаштириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари, халқаро ташкилотлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағларини жалб этишга кўмаклашиш кабилар белгиланмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳаси партия ташаббуси асосида Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда етакчи илмий муассасаларда ва ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида 30 дан ортиқ тадбирларда кенг муҳокамадан ўтказилган ҳамда уларда билдирилган таклифлар лойиҳада ўз аксини топган.

Шундан сўнг депутатлар ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар яратишни назарда тутувчи “Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини кўриб чиқишди. Мазкур қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

 

 

Анвар ЭГАМҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП

фракцияси ижрочи котиби


Кўришлар сони: 686

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.12.2018
Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ...

13.12.2018
Сессияларда ҳудудлардаги аҳвол, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда

2018 йил 13 декабрь куни Cирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сайхунобод тумани ҳокимликларида Олий...

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

Тадбирлар тақвими