Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда дастлаб «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ишлаб чиқилган.

Таклиф этилган лойиҳанинг қабул қилиниши Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисми таркибига киритилган архив ҳужжатлари тасарруфдан чиқарилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш бўйича рухсат бериш жараёнларини қисқартиришга имконият яратиши таъкидланди.

Шунингдек, фракция аъзолари «Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилдилар. Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш тартиб- тамойилларини соддалаштириш, тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек рухсат этиш ҳужжатларини бекор қилиш орқали тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Божхона кодексининг қатор моддаларига ўзгартириш киритиш ҳамда айрим моддаларини ўз кучини йўқотган деб топиш таклиф этилмоқда.

Шундан сўнг йиғилишда, коррупциявий жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981 ва 287-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ихтиёрий ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларининг адолатлилиги, мутаносиблиги ва муқаррарлигини таъминлашга имкон беради.

Қайд этилганидек, фуқароларнинг ҳақли эътирозларини инобатга олган ҳолда, маъмурий жавобгарлик 5 бараваргача туширилмоқда, яъни ижро ҳужжатларини ижро этмаслик учун маъмурий жазони қарздорлик миқдоридан келиб чиқиб белгилаш, жумладан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари ва ундан кам бўлган қарздорликни ихтиёрий тўлмаганлик учун жарима миқдорини жисмоний шахсларга – энг кам ойлик иш ҳақини 1 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахслар учун 5 баравардан 10 бараваргача белгилаш назарда тутилмоқда.

Фракция йиғилишда бошқа қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, барча масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2844

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими