Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ХДП фракцияси Давлат бюджети ижросини муҳокама қилди

ХДП фракцияси Давлат бюджети ижросини муҳокама қилди

2018 йилнинг 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида”ги ҳисобот ҳақидаги масала атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари Давлат бюджетининг биринчи ярим йилдаги ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги тадбирларни молиялаштирилишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинган бўлиб, ижтимоий харажатлар Давлат бюджетининг 55,7 фоизини  ташкил этган. Бундан ташқари, ижтимоий соҳада таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар Ўзбекистон ХДП дастурий мақсадларини амалга оширишга доир вазифаларнинг самарали ҳал қилинишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Ҳисобот даврида қариялар ва ногиронлар учун санаторийлар ҳамда интернат уйларига 52,8 млрд. сўм ёки жами соғлиқни сақлаш харажатларининг 1,3 фоизи, кичик ёшдаги ногирон болалар учун интернат-уйларига 18,9 млрд.сўм (0,5 фоиз), уй шароитида ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлинмаларига 18,1 млрд. сўм (0,4 фоиз), ногиронлар реабилитация марказларига 12,0 млрд. сўм (0,3 фоиз) маблағлар йўналтирилган.

Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш харажатларига Давлат бюджетидан 1 397,8 млрд. сўм миқдорда маблағлар сарфланди. Бунда, 14 ёшгача боласи бор оилаларга тўланадиган нафақага 196,4 млрд. сўм, боласи 2 ёшга тўлгунга қадар ишламайдиган оналарга тўланадиган нафақага 450,4 млрд. сўм, кам даромадли оилаларга тўланадиган моддий ёрдам учун 73,6 млрд. сўм, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақага 124,0 млрд. сўм, алоҳида тоифадаги фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига компенсация тўловларига 37,4 млрд. сўм, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам учун қўшимча равишда 2,8 млрд. сўм маблағ молиялаштириб берилган.

Бундан ташқари, болаликдан ногиронлар учун тўланадиган нафақаларга Давлат бюджетидан 511,0 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Шу билан бир қаторда, фракция аъзоларининг жойларда бўлиб ўтаётган учрашувларида, айрим ҳудудларда бюджет соҳасидаги камчилик ва муаммолар сабаб, аҳоли томонидан эътирозлар бўлаётгани, муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, “2018 йил I чорак якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисида”ги ҳисобот тингланганда кўтарилган айрим масалалар ҳалигача тўлиқ ечимини топмагани, айрим соҳаларда давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг етарлича ўзлаштирилмаётгани натижасида, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишда муаммолар келиб чиқаётгани, иқтисодиёт тармоқларига ажратилаётган маблағлар йилдан-йилга ошириб борилгани ҳолда, бу амалда кутилган ўзгаришларни бермаётгани, таълим тизимида узоқ йиллардан буён ҳал этилмай қолаётган муаммолар бевосита маблағ билан боғлиқлигига эътибор қаратилди. Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш лозимлиги асосий вазифалардан бири экани таъкидланди. Камчилик ва муаммоларнинг келиб чиқиши ва уларни бартараф этиш борасида тегишли мутасаддиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Фракция аъзолари, электорат манфаатларидан келиб чиқиб кўтарилган савол-жавоблар, жойларда аҳолини ўйлантираётган масалалар бўйича бўлиб ўтган муҳокамалардан сўнг, “2018 йил I ярим йиллик якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисида”ги ҳисоботни маъқулладилар.

Кўришлар сони: 1074

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.11.2018
ЎзЛиДеП фракцияси таклифлари 2019 йилги Бюджетномада акс этди

Мисол учун, 2018 йилда 9,6 трлн. сўм маблағ мазкур тизимга йўналтирилди. Бу эса 2017 йилга нисбатан...

17.11.2018
Депутатлар Давлат бюджетининг 2018 йил 9 ойидаги ижросини муҳокама қилдилар

2018 йилнинг тўққиз ойида Давлат бюджетидан илм-фанни ривожлантиришга молиялаштирилган 213,3 млрд. сўм...

17.11.2018
2019 йил Бюджетномаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди

Мажлисда қайд этилганидек, 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий...

Тадбирлар тақвими