Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат бюджети ижроси фракцияда муҳокама қилинди

Давлат бюджети ижроси  фракцияда муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашган йиғилишда «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисида»ги Вазирлар Махкамасининг ҳисоботи партиянинг дастурий мақсадлари ва сайловолди Платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мамлакатимиз Президенти томонидан тармоқлар ва ҳудудларда мавжуд муаммолар ҳамда камчиликларни бартараф этиш, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, фаол инвестиция сиёсатини юритиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш борасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг изчил амалга оширилиши ҳисобот даврида макроиқтисодий барқарорликни ва давлат бюджетини белгиланган параметрларда ижросини таъминлаш имконини яратди.

Тадбирда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг дастурий мақсадларига уйғун тарзда иқтисодиётни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш, илғор технологияларни жорий этиш орқали уни модернизациялаш, замонавий ишлаб чиқаришни изчил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар экспорт ҳажмининг муайян тарзда кўпайишига, ички бозорни арзон, сифатли, харидоргир маҳсулотлар ва товарлар билан тўлдиришга, аҳоли харид қобилиятининг ортишига, жаҳон бозорида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги таъминланишига хизмат қилаётгани таъкидланди.

Буларнинг эвазига ҳисобот даврида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 153 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 фоизга ўсган. Бу аҳоли жон бошига ҳисобланганда 4 653 минг сўмни ташкил этган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга ортган.

Шу билан бирга, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан саноат – 6,1 фоизга, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 2,7 фоизга, қурилиш – 9,7 фоизга, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1,7 фоизга, бошқа хизматлар соҳаси – 5,0 фоизга ўсишига эришилган.

Йиғилишда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда солиқ-бюджет сиёсати соҳасидаги, хусусан солиқ маъмуриятчилигини ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар натижасида 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети тасдиқланган параметрларга мувофиқ амалга оширилиб, 144,3 млрд. сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилиши таъминлангани қайд этилди.

Фракция аъзолари ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилгани сақлаб қолинганини, бунда алоҳида эътибор партия сайловолди платформасидан ўрин олган таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантиришга, шаҳар ва қишлоқ жойларда аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашни таъминловчи арзон уй-жойлар барпо этиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни ўз вақтида, тўлиқ молиялаштириш амалга оширилганини алоҳида эътироф этдилар.

Муҳокамалар давомида депутатлар бюджет муассасаларида давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш аҳволи юзасидан ўтказилган текширишларда қатор хато ва камчиликлар аниқланганига эътибор қаратиб, бу борада мутасадди вазирлик, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини янада ошириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилишини тўла таъминлаш зарурлигини таъкидладилар.

Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари Ҳукумат томонидан тақдим этилган ҳисоботларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, мамлакат бюджетининг ҳисобот давридаги ижроси билан боғлиқ бир қатор масалаларга эътибор қаратдилар.

Қизғин кечган баҳс-мунозалар, савол-жавоблар, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида фракциянинг ушбу масала юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4542

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими