Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Норма ижодкорлиги — қонунчилик фаолиятининг энг муҳим жиҳати

Норма ижодкорлиги — қонунчилик фаолиятининг энг муҳим жиҳати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор долзарб масалалар муҳокама этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 8 августдаги “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва унинг ижроси юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар муҳокамалар марказида бўлди.

Таъкидланганидек, таҳлиллар чуқур ўрганилган ҳолда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш масаласи қонун ижодкорларида муҳим масала ҳисобланиб, ушбу ҳужжат депутатларнинг амалий фаолияти билан узвий боғлиқдир.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони, аввало, қонун ҳужжатларининг мукаммал яратилишига, қонун ижодкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажаради. Чунончи, ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан қабул қилинаётган номатив-ҳуқуқий ҳужжатларга боғлиқ экан, унда аҳоли манфаатлари акс эттирилиши, ҳуқуқий коллизиялар, ҳуқуқни қўллашда турлича талқин ва мураккабликлар юзага келмаслиги лозим.

Норма ижодкорлиги фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қонунчилик базасини тизимлаштириш, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш, норма ижодкорлиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, “ақлли тартибга солиш” модели элементларини қўллаш, норма ижодкорлиги фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш кабилар белгиланмоқда.

Натижада, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш такомиллаштирилади, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга, тадбиркорлик субъектларининг кафолатлари, ҳимояси ва қўллаб-қувватлашини таъминлаш, уларнинг фикрларини тўлақонли ҳисобга олиш ва “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” принципини ҳар томонлама рўёбга чиқаришга қаратилган тизимлаштирилган қонунчилик базаси шакллантирилади.

Йиғилишда Президентимизнинг мазкур фармони мазмун-моҳиятини ўрганиш, ушбу ҳужжат билан тузилган Норма ижодкорлиги комиссиясига яқиндан кўмаклашиш борасида фракция аъзоларининг фикр-мулоҳазалари эшитилди. Фракциянинг қонун ижодкорлигини янада ошириш борасида ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар билан алоқаларини мустаҳкамлаш, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорлигини кучайтириш масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Фракция фармоннинг ўз вақтида қабул қилинганини эътироф этиб, уни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиши маълум қилинди.


Кўришлар сони: 2140

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими