Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Электорат манфаатларига мос қонун лойиҳалари қўллаб-қувватланди

Электорат манфаатларига мос қонун лойиҳалари  қўллаб-қувватланди

2018 йил 6 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Даставвал, иккинчи ўқишда “Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” қонунига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасига кўра, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ алоҳида тоифадаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга (эркакларнинг иш стажи камида 25 йил, аёлларники камида 20 йил бўлган тақдирда) умумий белгиланган пенсия ёшини 5 йилга қисқартирган ҳолда имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, пенсионер бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ундириш тўғрисидаги қароридан норози бўлганда, аниқланган қарздорликни суд тартибида ундириш бўйича қўшимча ва ўзгартишлар киритилмоқда.

Алоҳида тоифадаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли пенсиялар тайинлаш, шунингдек пенсиялар тўғри тайинлангани ва тўланиши борасида ўтказилаётган текширишлар натижасига кўра аниқланган ортиқча тўловларни пенсиялардан ушлаб қолиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси партия электорати манфаатларига мос келишидан келиб чиқиб, фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари партиянинг Сайловолди платформасидаги вазифалардан келиб чиқиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги қонун лойиҳалари маъқулланиб, фракциянинг позицияси белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 746

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.12.2018
Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ...

13.12.2018
Сессияларда ҳудудлардаги аҳвол, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда

2018 йил 13 декабрь куни Cирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сайхунобод тумани ҳокимликларида Олий...

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

Тадбирлар тақвими