Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Барча учун манфаатли қонун лойиҳаси

Барча учун манфаатли қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг ўтган йиғилишида бир қатор масалалар кўриб чиқилган эди. Жумладан, “Нотариат институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси қизғин савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Лойиҳада бугун аҳолининг катта қисми учун кўплаб саволларни туғдираётган масалалар ўз ечимини топаётгани, нотариуслар фаолиятида қулайликлар яратилаётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.

Қонун лойиҳасида бир қатор нормалар белгиланмоқда. Жумладан, кўчмас мулкдан ижара ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни республикадаги исталган нотариал идорада расмийлаштириш, жисмоний ва юридик шахслар нотариал тасдиқланадиган битим лойиҳасини мустақил тайёрлаганда, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш тартиби белгиланмоқда. Мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишга тақиқ қўйиш ва уни бекор қилиш нотариал ҳаракати ва унга алоҳида давлат божи тўланиши нормасини чиқариб ташлаш, юридик шахснинг ваколатли бошқарув органи мурожаатига кўра, унинг коллегиал органи томонидан қарор қабул қилинганлик фактини тасдиқлаш, нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташ муддатини икки йилдан бир йилга қисқартириш, судья лавозимида камида беш йил, нотариал фаолиятга раҳбарлик ва назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида уч йил ишлаган шахсларга нотариус лавозимига номзодларнинг стажировка ўташини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, васиятномалар, шунингдек судларда кўплаб низоли ҳолатларни келиб чиқишига сабаб бўлаётган айрим турдаги битим, ариза ва бошқа ҳужжатларни имзолаш жараёнини мажбурий аудио ва видео қайд этиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун мурожаат қилган шахсларнинг шахсини аниқлаш (бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали аниқлаш) нотариусларни аттестациядан ўтказиш, уларни ротация қилиш ва бошқалар белгиланяпти.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар партия электорати манфаатлари билан ҳам боғлиқ бўлиб, бу аҳоли учун вақт ва маблағ тежалиши жиҳатидан ҳам анча қулайликларни туғдиради. Шунингдек, нотариал фаолиятни амалга оширувчилар учун яратилаётган енгилликлар уларнинг иш фаолияти сифати ва самарадорлиги ошишига хизмат қилади. Бу, ўз навбатида, аҳолига кўрсатилаётган нотариал хизматларнинг сифатини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.

Олимжон ЗАРИПОВ,

Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон ХДП фракцияси ижрочи котиби


Кўришлар сони: 4464

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими