Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ХДП фракцияси қонун лойиҳасини маъқулламади

ХДП фракцияси қонун лойиҳасини маъқулламади

2018 йил 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритиладиган қонун лойиҳалари партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатлари ҳамда жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотларда кўтарилган долзарб масалалар эътиборга олинган ҳолда кўриб чиқилди.

Хусусан, фракция аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси атрофлича муҳокама этилди.

Лойиҳада тиббиёт муассасалари раҳбар ва масъул ходимларини, мазкур муассасалар томонидан шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш асоссиз равишда рад этилгани учун, маъмурий жавобгарликка тортиш кўзда тутилган бўлиб, уларга нисбатан қатъий маъмурий жарималар белгиланмоқда.

Бироқ, фракция аъзоларининг фикрича, қонун лойиҳаси “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунлар талабларига жавоб бермайди. Хусусан, “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида “Қонун лойиҳасини тайёрлаш қонунчиликнинг ҳолатини чуқур ўрганишга, ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятларни аниқлашга, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларининг қўлланилиш амалиётини таҳлил этишга асосланиши”, 15-моддада эса “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлашда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари ҳисобга олиниши, шунингдек қонун билан тартибга солиш борасида бошқа давлатлар тажрибаси ўрганилиши” белгиланган.

Аммо мазкур қонун лойиҳасида мазкур талабларга етарлича эътибор қаратилмаган. Шу боис фракция аъзолари лойиҳа устида ҳали иш олиб бориш лозимлигини таъкидладилар.

Узоқ давом этган савол-жавоб, муҳокама, билдирилган фикр-мулоҳазалардан сўнг, фракция томонидан ушбу қонун лойиҳаси маъқулланмади.


Кўришлар сони: 2423

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими