Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш масаласини илгари сурди

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш масаласини илгари сурди

Жорий йилнинг 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда фракция аъзолари, партия фаоллари, қонун лойиҳалари бўйича масъул ташкилотлар иштирок этишди.

«Миллий тикланиш» ДП фракция раҳбари С.Отамуратов бошқарган йиғилишда дастлаб «Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, уларга нисбатан хавфсизлик чораларининг турлари, уларни қўллаш асослари ва тартиби, хавфсизлик чораларини бекор қилиш тартиби ҳамда ҳимоя қилинувчи шахслар ва давлат томонидан ҳимоя қилишни таъминловчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тегишли қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари ўз аксини топган. Аммо, қонун лойиҳаси давлат бюджетидан маблағ талаб қилинишини инобатга олиб, Молия вазирлиги томонидан хулоса берилмаганлиги, яъни Қонунчилик палатасининг Регламентига мувофиқ эмаслигини инобатга олиб фракция аъзолари мазкур масалани кун тартибидан чиқариб туриш бўйича Қонунчилик палатаси Кенгаши йиғилишига таклиф беришни қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда «Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Мазкур қонун лойиҳасининг асосий мақсади жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашда адвокатуранинг роли ва аҳамиятини ошириш, профессионал ҳуқуқий ёрдам сифатини ҳамда адвокатлик касби нуфузини ошириш, шунингдек, суд ишини юритишда тенглик ва тортишув принципларини тўлиқ рўёбга чиқаришдан иборат. Қонун лойиҳасига кўра Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, «Адвокатура тўғрисида» ва «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши адвокатлар ҳуқуқларининг тўлиқ рўёбга чиқарилишига тўсиқ бўлаётган бюрократик омилларни йўқ қилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда тезкорлик ва самарадорликни оширади, адвокатлар ҳуқуқларини кенгайтиради, Адвокатлар палатасининг адвокатура институтини ҳимоя қилиш соҳасидаги ролини, шунингдек умуман адвокатура институтининг нуфузини оширади.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлис муҳокамасига биринчи ўқишда киритишни қўллаб-қувватлашди.

Ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда сув чиқариш (канализация) хизматлари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш, истеъмолчиларнинг жавобгарлигини кучайтириш, коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, шунингдек дебитор қарздорликни кескин камайтириш макқсадида ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 134-моддасига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси депутатларининг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди.

Мазкур қонун лойиҳасида давлат ва хусусий уй-жой фондларида ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш (канализация) бўйича хизматларни 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш назарда тутилмоқда. Олдиндан 100 фоиз ҳақ тўланмаган ҳолларда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан истеъмолчиларни тўлиқ узиш чораларини кўриш, давлат ва хусусий уй-жой фондларида ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ етказиб берганлик учун мажбурий тўловлар амалга оширилмаганда, истеъмолчиларни электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узиш чораларини кўриш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда канализация хизматлари учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш, коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, шунингдек, дебитор қарздорликни кескин камайишига хизмат қилади.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлис муҳокамасига биринчи ўқишда киритишни қўллаб-қувватлашди.

Фракция йиғилишида бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди ҳамда партия фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 3897

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

Тадбирлар тақвими