Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Муҳим вазифалар белгилаб олинди

Муҳим вазифалар белгилаб олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Партия фракцияси раҳбари С.Отамуратов бошқарган йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва ундаги вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, электорат вакиллари бўлган фан ва олий таълим соҳаси ходимлари, олимлар ва ўқитувчилар, умуман, зиёлилар қатламининг ижтимоий ҳимояси, уларга муносиб шарт-шароитлар яратишни назарда тутади. Қарорда белгиланган муддатда «Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси»ни 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ҳисоб рақамларини очган ҳолда ташкил этиш бўйича вазифа қўйилгани ушбу соҳага бўлган эътиборнинг нечоғлик катта эканини кўрсатмоқда.

Шундан сўнг, Президентимизнинг 20 июлдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва ундаги вазифалар фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизнинг 2017-2021 йилларга белгиланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган ушбу қарор, ядро энергетикаси ва иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжларини қондириш учун энг муҳим илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш, ушбу соҳада амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш каби бир қатор вазифаларни ўз ичига олган.

Бундан ташқари, «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети филиалининг моддий-техника ва ўқув базасини шакллантириш бўйича ташкилий-амалий тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш, бино ва иншоотларни зарур мебель, инвентар, замонавий ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан таъминлаш назарда тутилгани аҳамиятга молик. Умуман олганда, мамлакатимиз илм-фани соҳасида янги саҳифа очилаётгани фракция аъзолари томонидан қайд этилди ҳамда ушбу қарор ижросини депутатлик назоратига олишга келишиб олинди.

Йиғилиш якунида фракциянинг 2018 йилдаги Иш режаси ижроси таҳлил қилинди ҳамда иккинчи ярим йиллик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Аниқ чора-тадбирларни бажаришга қаратилган «Йўл харитаси» лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама этилди.

Фракция йиғилишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4340

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими