Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари Давлат бюджети ижросини кўриб чиқдилар

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари Давлат бюджети ижросини кўриб чиқдилар

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167 ва 169-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида фаолият юритаётган сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари ва қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни муҳокама қилиш асосида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.

Шунга асосан жорий йилнинг 30 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг кенгайтирилган йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил ҳамда 2018 йилнинг I чорак ҳисоботлари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йилдаги ижросида атроф муҳитни муҳофаза қилишга сарфланган жами харажатлар миқдори 966,6 млрд. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган 2016 йилга нисбатан 118 фоизга ўсишига эришилди. Хусусан, ҳисобот даврида Оролбўйи минтақасида амалга оширилаётган экологик тадбирлар учун 2016 йилда 4,9 млрд. сўм миқдорида ҳаражатлар амалга оширилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсатгич 10 баробарга кўпайиб, 50,1 млрд. сўмни ташкил этган.

Шунингдек, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тадбирларига амалга оширилган харажатлар ўтган 2016 йилга нисбатан 153 фоизга, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш тадбирларига 129 фоизга, чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш тадбирларига 105 фоизга, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига 112 фоизга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тадбирларига 111 фоизга, оқова сув тозалаш иншоотларини қуриш ва қайта таъмирлаш ишларига амалга оширилган ҳаражатлар 110 фоизга ўсишига эришилган.

 Шу билан бирга 2018 йилнинг I чорагида Давлат бюджети ҳисобидан табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун 112,0 млрд. сўм (ёки жами иқтисодиёт харажатларининг 9,3 фоизи) сарфланган бўлиб ўтган 2017 йилнинг мос даврида 127,6 млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 15,6 млрд.сўмга камайган.

Йиғилишда депутатлар томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ва экологик муаммоларни ҳал этиш учун Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли, самарали фойдаланиш ҳамда бюджет интизомига риоя қилиниши юзасидан назоратни кучайтириш, атроф муҳит муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга қаратилган дастурларнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган чора-тадбирлар ижросини тўла таъминлаш юзасидан фикрлар билдирилди.

Тадбирда депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни ва таклифларни муҳокама қилиб, кўриб чиқилган ҳисоботлар юзасидан Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2744

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими