Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП: ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш асосий вазифамиз

ЎзХДП: ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш асосий вазифамиз

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ижроси тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисида”ги ҳисоботлари ҳақидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари Давлат бюджетининг 2017 йилдаги ижросида ижтимоий соҳаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги тадбирларни молиялаштирилишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган бўлиб, ижтимоий харажатлар Давлат бюджетининг 55,2 фоизини ёки ЯИМга нисбатан 10,9 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, ижтимоий соҳада таълим муассасалари таъминоти ва уларни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар Ўзбекистон ХДП дастурий мақсадларини амалга оширишга доир вазифаларнинг самарали ҳал қилинишига хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда  2018 йил I чорак якунлари бўйича тақдим қилинган ҳисоботни партия сайловолди дастури, жойлардаги ўрганишлар натижаси ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, бир қатор, хусусан аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш тадбирларини молиялаштириш бюджет параметрларида белгиланган йўналишлар доирасида ўз вақтида амалга оширилди.

2018 йил I чорагида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағларнинг қарийб 80 фоизи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни молиялаштиришга йўналтирилган.

Шу билан бир қаторда, фракция аъзоларининг жойларда бўлиб ўтаётган учрашувларида, айрим ҳудудларда бюджет соҳасидаги камчилик ва муаммолар сабаб, аҳоли томонидан эътирозлар бўлаётганлиги, муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4414

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими