Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари Давлат бюджети ижросини муҳокама қилдилар

Фракция аъзолари Давлат бюджети ижросини муҳокама қилдилар

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ижроси тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида»ги Вазирлар Махкамасининг ҳисоботлари партиянинг дастурий мақсадларида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари партиянинг миллий иқтисодиётни ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасидаги устивор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳисобот даврларидаги ижросида қуйидаги масалаларга қаратдилар.

Аввало, фракция аъзолари 2017 йилда иқтисодиётни янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, уни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришга энг замонавий, илғор технологияларни жорий этиш орқали уни модернизациялаш миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, булар ўз навбатида иқтисoдиётни юқори ўсиш суръaтлaрини вa мaкрoиқтисoдий барқарорликни таъминлаганлигини қайд этдилар.

Ҳисобот йилида давлат бюджети даромадлари тушумининг 102,5 фоизга бажарилганлиги унинг харажатларини тўлиқ қоплашни ва ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилишини таъминлаган. Фракция аъзолари давлат бюджети даромадларида катта салоҳиятга эга бўлган қўшилган қиймат солиғидан тушумларнинг 70 фоиздан ортиғи ўзимизда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар ҳисобидан шаклланганлиги иқтисодиётнинг экспорт салоҳияти юксалганидан ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпайганлигидан далолат эканлигини таъкидладилар.

Шунингдек давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, юқори бюджетга қарам бўлган худудларни камайтириш, айниқса, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетлараро муносабатларнинг такомиллаштирилиши ҳисобот даврида харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолиш ва бюджет параметрларида белгиланган барча тадбирларни тўлиқ амалга ошириш имкониятини яратганлиги эътироф этилди.

Юқоридагилар билан бир қаторда депутатлар жойлардаги ўрганишлар натижаларига асосланган ҳолда худудларнинг ресурс салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш, бюджет маблағларидан янада самарали фойдаланишни таъминлаш, маҳаллий бюджетлар даромадини ошириш борасида жойларда мавжуд имконият ва резервларни тўла ишлатишга эътиборни янада кучайтириш лозимлигига эътироф қаратдилар.

Фракция йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2917

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими