Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Жамият ҳаётидаги муҳим масалалар фракция эътиборида

Жамият ҳаётидаги муҳим масалалар фракция эътиборида

Жорий йилнинг 17 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия фаоллари, қонун лойиҳалари бўйича масъул ташкилотлар ҳамда оммвавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

Фракция раҳбари С.Отамуратов бошқарган йиғилишда дастлаб Президентимизнинг жорий йил 12 майдаги «Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва ундаги вазифаларга бағишланди.

Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш каби омиллар мустаҳкамлаб қўйилган.

Шунингдек, «Ёш китобхон» танловлари орқали, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, уларнинг қалбида она-Ватанимиз ҳамда халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғусини кучайтириш, баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилиб, соҳада амалга оширилаётган амалий ишлар самарасида келажагимиз эгалари ўз ижоди ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариб, юртимиз равнақи йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Шундан сўнг, Президентимизнинг 14 майдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва ундаги вазифалар муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, кундалик ҳаётимизда зарур бўлган маҳсулотларни электрон тижорат ёрдамида буюртма бериш ва қабул қилиб олиш бир мунча қулайликлар яратилади. Шундай маҳсулот ва хизматлар борки, уларни етказиб беришда айрим талабларни ўрнатиш истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан асосланади. Ушбу Қарорда мана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббиёт буюмларини реализация қилиш, фақат сақлаш ва етказиб беришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тартиби ва талабларига қатъий риоя қилган ҳамда қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширишга рухсат этилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур Қарорнинг қабул қилиниши маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жаҳон бозорига кириб боришга, маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга, ўз маҳсулотларни уларни реализация қилишда янада қулай шароитлар яратиб беради.

Шу билан бирга йиғилишда, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши орқали, Давлат солиқ қўмитасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонун билан белгиланган асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги Фармонига мувофиқлаштирилади ва солиқ органлари томонидан ўзларига хос бўлмаган вазифаларни бажарилишини чеклаш, уй-жой объекти манзили бўйича прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов мажбуриятлари бўйича жавобгарлигини белгилаш тўлов интизомини янада кучайишини ва тўловлар ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш, шунингдек прокуратура органларини молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти республика бюджетидан ташқари прокуратура органлари бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши Қонун асосида белгиланади.

Фракция йиғилишида бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4503

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими