Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштирилади

Аҳолига психиатрия ёрдамини кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши қизғин мунозараларга бойлиги ва конструктив таклифларнинг кўплиги билан ажралиб турди.

Фракцияда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 март куни қабул қилинган “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига эътибор қаратилди. Мазкур қарор аҳоли соғлиғини сақлаш, инсон ҳақида ғамхўрлик давлат сиёсатининг асосий йўналиши эканлигини яна бир бор тасдиқлаганлиги билдирилган фикр-мулоҳазаларда ўз ифодасини топди.

Кейинги вақтларда фракция аъзолари томонидан жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш ва аниқланаётган муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатиш жараёнида, аҳолининг руҳий соғлиғини текширувдан ўтказиш, руҳий ҳолати бузилган шахсларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш, уларни даволаш, парваришлаш ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан тиклаш соҳасида муаммолар борлиги аниқланганлиги таъкидланди. Жойлардаги мазкур ҳолатларнинг аҳоли, электорат  манфаатларидан келиб чиқиб, чуқур таҳлил қилингани муҳокамаларда акс этди. Президентимизнинг ушбу қарори соҳани ривожлантириш, муаммоларни ҳал этишда муҳим восита бўлганлиги қайд этилди.

Фракция аъзоларининг фикрича, бугун психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимининг самарали фаолиятини таъминловчи ҳуқуқий базани такомиллаштиришни замон талаб қилмоқда. Чунки, “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2000 йилда қабул қилинган бўлиб, унинг қатор нормалари эскирган ва қайта таҳрирга муҳтож.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати муассасаларининг айрим функцияларини соғлиқни сақлашнинг хусусий секторига ўтказиш, аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш учун инвестициялар жалб қилиш каби таклифлар билдирилди. “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини янги таҳрирда ишлаб чиқиш бўйича фракциянинг ишчи гуруҳи шакллантирилди. Фракция ташаббуси билан таклиф этиладиган янги таҳрирдаги қонун аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини қамраб олиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда шунингдек, Қонунчилик палатаси ялпи йиғилиши муҳокамасига киритилаётган бир қатор қонун лойиҳалари партия дастурий мақсадлари ва аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, кенг ва атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси ҳам фракция аъзоларининг диққат марказида бўлди. Лойиҳада, ногиронлиги бўлган шахсларнинг инженерлик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришини таъминлаш бўйича талабларини бажаришдан бўйин товлаганлик, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда. Бу борадаги миллий қонун ҳужжатлари маъмурий жавобгарликни тартибга солиш соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мувофиқлаштирилмоқда.

Фракция вакилларининг сўзларига кўра ушбу қонунинг қабул қилиниши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун тенг шароитлар яратилишини ва уларни бузгалик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга, ногиронларни жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига фаол жалб этишга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида тан олинган халқаро норма ва стандартларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилишга олиб келади. Депутатлар ушбу қонун лойиҳасининг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар беришга келишиб олдилар.

Йиғилишида муҳокама этилган қонун лойиҳалари юзасидан фракциянинг позицияси белгилаб олинди.

Кўришлар сони: 4555

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими