Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқ демократик партияси фракцияси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини ижтимоий йўналишлардан келиб чиқиб муҳокама қилди

Халқ демократик партияси фракцияси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини ижтимоий йўналишлардан келиб чиқиб муҳокама қилди

2018 йил 15 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги Ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонлари асосида амалга оширилган.

2017 йилда Ҳисоб палатасига юклатилган вазифа ва топшириқлар ижроси бўйича ўтказилган текшириш ва  ўрганишлар (аудит) натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 66 та, Вазирлар Маҳкамасига 3 та маълумотнома ва таҳлилий материаллар киритилган. Ҳисобот даврида, киритилган маълумотнома ва таҳлилий материаллар натижасида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва баённомалар қабул қилинган.

Фракция аъзолари Ҳисоб палатасининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда ўтказган ўрганишларига алоҳида этибор қаратдилар. Таъкидланганидек, бу жараёнда бир қатор камчиликлар қайд этилган. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги қарорига асосан ташкил этилган қишлоқ оилавий поликлиникалари ҳудудида аҳоли учун арзон ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар сотувини йўлга қўядиган “Дори-дармон” АК тизимининг дорихоналарини жойлаштириш ҳамда ҳудудларда тез тиббий ёрдам шаҳобчаларини ташкил этиш ишларининг қониқарсизлиги, шунингдек, ҳудудларда бирламчи тиббиёт муассасаларида умумий амалиёт шифокорлар ҳамда тор мутахассисликлар штат бирликлари шифокорлар билан тўлдирилмаганлиги каби масалалар мавжуд. Ўрганиш якуни бўйича Ҳисоб палатасининг кўрсатмаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Вазирлар Маҳкамасига юборилиши таъминланган.

Йиғилиш давомида Ҳисоб палатасининг кўрсатмалари асосида, назорат тадбирлари жараёнида аниқланган молиявий хато ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилгани таъкидлаб ўтилди.

Фракция вакиллари маҳаллий бюджетларга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш юзасидан олиб борилган ишлар билан ҳам қизиқдилар. Бунда Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Олмазор ва Бектемир туманларида 2017 йилда ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида бюджетга қарийб 120,0 млрд.сўм қўшимча даромад манбалари аниқлангани қайд этилди.

Фракция аъзолари томонидан, коммунал соҳадаги текширишлар натижаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросининг ўрганилишига алоҳида эътибор қаратдилар.  Мазкур ҳужжат ижроси  Андижон вилоятида, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ва Олмалиқ шаҳрида ҳамда Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур, Учтепа, Сергели, Олмазор ва Бектемир туманларида жойига чиққан ҳолда ўрганилган. Ҳисоб палатасининг ушбу ўрганишлари давомида асосий эътибор, жойларда 4 та сектор раҳбарлари томонидан қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда иш фаолияти тўғри ташкил этилганлиги, аҳоли билан мулоқот учун қулайликлар яратилганлиги ҳамда мавжуд муаммоларнинг аниқлаш ва бартараф этиш ишларининг тизимли йўлга қўйилганлигига қаратилгани таъкидлаб ўтилди.

Депутатлар ҳисоботни партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, савол-жавоблар асосида атрофлича муҳокама қилдилар.

Савол-жавоблар якунида фракция аъзолари томонидан ҳисобот маъқулланди. 


Кўришлар сони: 188

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими