Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини маъқуллади

ЎзЛиДеП фракцияси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи муҳокамасига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Олимхон Рустамовнинг ахбороти тингланди.

Қайд этилдики, Ҳисоб палатасининг ҳисобот давридаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаш-тириш тўғрисида», 2017 йил 18 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчан-лигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қатор Фармонларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинди.

Тақдим этилган ахборотда таъкидланганидек, Ҳисоб палатасининг ўтган йилги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Давлат бюджетининг самарали ижро этилишига, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт барча соҳасининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат дастурлари ва минтақавий ривожланиш дастурларининг ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети лойиҳасининг экспертизаси ўтказилди. «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида сиёсий партиялар даромадларини шакллантиришнинг тўлиқлиги ва улардан мақсадли фойдаланилиши текширилди.

Бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар мисолида республика ва маҳаллий даражаларда Давлат бюджетининг ижроси, давлат маблағларининг қонуний, мақсадли ҳамда самарали сарфланиши текширилди. Давлат бюджети даромад қисмининг ҳудудлар ва тармоқлар бўйича шаклланиши тўғрилиги, бюджетнинг моддама-модда ва тўла-тўкис ижро этилиши таҳлили ўтказилди, бюджет даромадларининг асосий моддалари бўйича прогноз кўрсаткичлари ҳақиқатга тўғри эканлигига баҳо берилди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кўпайтириш, харажатларни мақбуллаштириш ва дотация даражасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижалари ҳудудларга чиқиб ўрганилди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг таъкидлашича, Ҳисоб палатаси томонидан ҳисобот даврида ўтказилган назорат тадбирлари шуни кўрсатдики, 1773 ҳолатда 33,5 млрд. сўм ва 6,9 млн. долл. ноқонуний ва самарасиз харажатлар ҳамда 38 та ҳолатда 268,3 млрд. сўмлик бюджет тизими бюджетларига қўшимча даромад суммаси, 75 ҳолатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклиф ва эътирозлар, 3433 ҳолатда амалий ёрдам ва кўрсатмалар берилди.

Бу жараёнларда амалдаги қонунлар ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича киритилган таклифлар диққатга сазовор бўлиб, бунда киритилган маълумотнома ва таҳлилий материаллар натижасида 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва баённомалар қабул қилинган.

Фракция аъзоларининг фикрига кўра, парламент назоратини кучайтириш, ушбу соҳадаги қонунчилик базасини янада такомиллаштириш, жойларда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш масалаларида парламент ва Ҳисоб палатаси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2016 йилги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилиб, Давлат бюджети даромадлари прогноз лойиҳасини қайта кўриб чиқиш натижасида бюджет даромадлари прогнози 1,4 трлн. сўмга қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Қаҳрамон ЭРГАШЕВ. – Масалан, дастлабки лойиҳада юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича тушумлар прогнози тузилишида солиқ солинадиган база ЯИМнинг ўсиш даражасига номувофиқ ҳисоб-китоб қилинганлиги ҳамда экспортчи корхоналар учун фойда солиғи ставкасини пасайтириш тартиби бекор қилиниши ҳисобига тушиши кутилаётган маблағлар ҳисобга олинмаганлиги қайд этилиб, натижада ушбу солиқ тури бўйича тушумлар прогнози дастлабки лойиҳага нисбатан 254 млрд. сўмга ошди.

Ҳисоб палатаси томонидан маҳаллий бюджетларга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш мақсадида республика ҳудудларида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида қарийб 120,0 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча даромад манбалари аниқланиб, бу борада ҳудудий молия ва солиқ идораларига маҳаллий бюджетларга қўшимча заҳираларни аниқлаш бўйича 50 дан ортиқ йўналишларда таҳлилий ишларни амалга ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳри Чилонзор туманида саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишида истиқболли лойиҳаларни кўпайтириш бўйича таклифларни тайёрлаш ҳамда Самарқанд ва Хоразм вилоятларида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ва уларнинг «йўл харита»лари параметрлари, молиялаштириш манбалари, ташаббускор-инвесторлари ва амалга ошириш муддатлари асосли эканлиги юзасидан Ҳисоб палатаси томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида умумий қиймати 568,4 млрд. сўмлик 90 та қўшимча лойиҳалар сараланди, ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланди, Хоразм ва Самарқанд вилоятлари бўйича 743 та инвестицион лойиҳаларнинг молиялаштириш манбалари, суммаси ва амалга ошириш муддатлари қониқарсиз даражада ишлаб чиқилганлиги аниқланиб, уларнинг «йўл ҳарита»ларини расмийлаштирилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада Самарқанд ва Хоразм вилоятлари бўйича инвестицион лойиҳалар сони 387 тагача камайтирилди.

Фракция аъзолари таъкидлаганларидек, мавжуд муаммоларни, бюджет интизомига риоя қилиш ҳолатини ҳар томонлама ўрганиш муҳимдир. Шу сабабли тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг соҳадаги муаммоларни ҳал этиш, уларнинг юзага келиши сабабларини аниқлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боришни йўлга қўйиш орқали парламент назоратини кучайтириш зарур.

Йиғилишда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерали-демократик партияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида меморандум тузишга келишиб олинди.

Муҳокамалар давомида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, ЎзЛиДеП фракцияси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2017 йилги ҳисоботини маъқуллади ва тегишли қарор қабул қилди.


Кўришлар сони: 128

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими