Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилмоқда

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилмоқда

Парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари ва бошқа муҳим ҳужжатлар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифалар изчил амалга оширилмоқда, жаҳон ҳамжамияти мустақил Ўзбекистоннинг янги тарихидаги тинчликсевар ташқи сиёсати ўзаро ишонч, яхши қўшничилик, ҳамкорлик ва очиқлик тамойиллари асосида изчил амалга оширилаётганлигини эътироф этмоқда. Бу эса, мустақил ва фаол ташқи сиёсат юритиш миллий давлатчилигимиз тараққиётида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожланишига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлашга ҳамда Ватанимизнинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Куни кеча эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ана шу олий мақсадларни амалга ошириш йўлидаги яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди.

– Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган мазкур ҳужжатда мамлакатимиз манфаатларини халқаро миқёсда қатъий ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли фаол ташқи сиёсатни юритишда янги босқични бошлаб берди десак, муболаға бўлмайди, – дейди  ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Меҳриддин МУҲАММАДИЕВ. – Албатта, кейинги бир ярим йил ичида мустақил давлатимизнинг ташқи сиёсати борасида сифат жиҳатидан янги ва салмоқли ишлар амалга оширилганлигини фахр билан эътироф этиш ўринлидир. Мамлакатимиз етакчи хорижий давлатлар, аввало, яқин қўшниларимиз билан дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ натижаларга эришди, кўплаб олий даражадаги ташриф ва учрашувлар, қатор долзарб муаммоларни ечимини топишга қаратилган янги шартнома ва келишувлар принципиал жиҳатдан янги мазмундаги ҳамкорлик учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Шу жумладан, ўтган йилнинг ўзида хорижий шерикларимиз билан 200 дан ортиқ халқаро шартномалар, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида қиймати қарийб 60 миллиард долларлик келишув ва битимлар имзоланганлиги ўзаро ҳамкорликка қаратилган фаол ташқи сиёсатимизнинг дастлабки натижаларидан бири ҳисобланади.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги муассасалари фаолияти норматив-ҳуқуқий асосларини «иқтисодий дипломатия»ни ривожлантиришга урғу берган ҳолда қайта кўриб чиқиши ва такомиллаштириши, республиканинг ягона ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишда вазирликнинг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириши, мамлакатимиз маҳсулотлари, ишлари (хизматлари) экспортини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, инвестициялар, илғор технологиялар ва туристлар оқимини республикамизга жалб этишга йўналтирилган янгича ёндашув ва усулларни жорий этиш каби устувор вазифалар иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига ҳамда халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 

Шунингдек, фракцияси аъзолари «Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 1877 ва 331-моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини муҳокама қилиб, ўз нуқтаи назарини белгилаб олдилар.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг процессуал механизмлари такомиллаштирилишига ва бу, ўз навбатида, иқтисодий жиноятларни тергов қилишнинг тезкорлигини таъминлашига, тафтишчилар фаолияти сифатининг ва умуман, дастлабки тергов натижадорлигининг ошишига, тадбиркорлик субъектларига нисбатан қонунга хилоф равишда жиноят ишларини қўзғатиш ҳолатларининг олдини олишга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мансабдор шахсларининг жавобгарлигини оширишга кўмаклашади.

Йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган бир қатор қонун лойиҳалари, шунингдек фракция ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, ушбу масалалар юзасидан ЎзЛиДеП фракциясининг аниқ нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 103

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.04.2018
Қўмита фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларига мутахассислар эътиборини жалб қилди

Давра суҳбатида келтириб ўтилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Пенсия жамғармаси тизимида 3,3...

18.04.2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Ре...

17.04.2018
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг...

Тадбирлар тақвими