Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш устидан назорат кучайтирилади

Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш устидан назорат кучайтирилади

Бугун Парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Адхамжоновнинг хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель Конвенцияси доирасидаги мажбуриятларнинг Ўзбекистон томонидан бажарилиши ҳолати юзасидан ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Базель конвенциясига 1995 йилда қўшилган ва унинг мақсади хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш оқибатида атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига зарар хавфини камайтириш устидан назорат олиб бориш, шунингдек миллий манфаатлар ҳимоясини таъминлаш, халқаро меъёрлар ва қоидаларни интеграциялаш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришдан иборат. Бугунги кунда 183 та давлат мазкур Конвенцияга қўшилган.

Базель конвенцияси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва уларни экологик хавфсиз бошқариш соҳасида тегишли ҳуқуқий база яратилган. Хусусан, 2002 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги қабул қилинган. Мазкур ҳужжат чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятида оқилона фойдаланилишини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Республикамизда Базель конвенциясининг қоида ва талабларининг бажарилиши бўйича масъул, ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси белгиланган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосарининг ахбороти эшитилди. Парламент аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Базель конвенцияси талабларидан келиб чиқадиган ташкилий-амалий тадбирлар ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қабул қилинган қарорлар ижроси борасидаги фаолиятига баҳо берилди.

Тадбирда хавфли ва бошқа чиқиндиларни ҳосил бўлишини имкон қадар қисқартириш мақсадида чиқиндилардан фойдаланиш, уларни чегаралараро ташишда назоратни кучайтириш ҳамда маъмурий-хўжалик фаолияти тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва мавжуд камчиликлар қайд этилди.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни тубдан такомиллаштириш, бунда чиқиндиларни экспорт, импорт, транзит ва ташиб ўтиш, шунингдек Базель конвенциясида белгиланган мезонларга мувофиқ хавфли деб ҳисобланган, инсон саломатлиги ва атроф муҳитга хавф туғдирадиган чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тўлиқ тартибга соладиган янги таҳрирдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш белгиланди.


Кўришлар сони: 2238

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими