Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат хизматлари ва хусусий сектор учун бандликка кўмаклашишнинг аниқ механизми тартибга солинади

Давлат хизматлари ва хусусий сектор учун бандликка кўмаклашишнинг аниқ механизми тартибга солинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, қонун лойиҳалари бўйича масъул ташкилотлар, фракция экспертлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишларда кўриб чиқилди.

Дастлаб йиғилишда, Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан киритилган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини фаолияти лицензияланадиган транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахснинг транспорт воситасига уч ойдан бир йилгача муддатга тузиш, суғурта шартномасига мувофиқ мукофот тўлангандан сўнг, унга киритилган транспорт воситасининг тури, маркаси, модели, рақамли (танитувчи) белгиси ва ишлаб чиқарувчи завод паспортлари бўйича йўловчи сиғими тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган суғурта полисини ҳар бир транспорт воситаси учун алоҳида бериш тартибини жорий этиш, шу билан бирга йўловчиларни ташиш чоғида транспорт воситасини бошқараётган шахс ёнида тегишли транспорт воситаси учун расмийлаштирилган суғурта полиси мавжудлигини таъминлашга хизмат қилади.

Шундан сўнг йиғилишда,  «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон аҳолисини ҳам мамлакат корхоналарида, ҳам чет элда иш билан таъминлаш имкониятларини кўпайтириш ва кенгайтириш, давлат хизматлари ва хусусий сектор учун бандликка кўмаклашишнинг аниқ механизмини тартибга солиш, иш билан таъминлаш борасида хизматлар кўрсатиш учун тартиб ва шартларни белгилаш, шу жумладан рекрутинг агентликлари, корхоналар ва иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни белгилаш имконини беради.

Бундан ташқари фракция йиғилишида, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги, шу жумладан электрон ҳужжат, сўров, аризачи номидан мурожаатни қабул қилишни рад этиш, давлат хизматларини кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузганлик, аризачидан давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиш, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабларини (топшириқларини) бажармаслик бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш орқали масъулиятни кучайтириш белгиланганлиги ҳамда қонуннинг ижроси назорати Адлия вазирлигига юклатилганлиги таъкидланди.

Йиғилишда бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди ҳамда партия фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2288

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими