Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Соғлом муҳит – инсон саломатлиги гарови

Соғлом муҳит – инсон саломатлиги гарови

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари, Экоҳаракат ходимлари ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, “Medikal Express” нодавлат нотижорат ташкилоти, “Nika Pharm” ва “Боғи шамол зиё файз” фермер хўжалигиги ҳамкорлигида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш кунига бағишланган “Соғлом муҳит келажак пойдевори” мавзуида амалий акция ташкил этилди.

Таъкидлаш жоиз, 1948 йилда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил топган кундан бошлаб ҳар йили 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан дунёнинг кўплаб давлатларида, хусусан мамлакатимизда ҳам турли тадбирлар ташкил этиш анаънага айланган. “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги” ғояси Ўзбекистон экологик ҳаракатининг бош шиори экан, ўтган давр мобайнида ана шу ғоя остида Экоҳаракат қулай атроф муҳит яратиш орқали инсонлар саломатлигини асрашга қаратилган қатор тадбирларни амалга ошириб келмоқда. “Соғлом муҳит – келажак пойдевори” мавзусидаги амалий акция ҳам худди ана шу эзгу мақсадлар йўлида ташкил этилди.  

Тадбирда таъкидланганидек, жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига қараганда инсон саломатлигининг 10 фоизи тиббий хизматларга, 20 фоизи ирсий омилларга, 20 фоизи атроф-муҳитдаги олдини олиш мумкин бўлган омилларнинг зарарли таъсирига, 50 фоизидан ортиқроғи эса ҳар бир инсоннинг яшаш турмуш тарзига боғлиқ.

– Она заминимиз жуда сахий, умид билан экилган ниҳол бир кун келиб мева беради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, атроф муҳитни покиза сақлаш, уни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш халқимизга хос одат. Ўраб турган оламимизнинг экологик ҳолатини бир меъёрда бўлишини таъминлашда ўсимликларнинг ўрни беқиёс. Ўсимликлар ҳаво, тупроқ, сувни – чанг, газ сингари чиқиндилардан тозалаб, унинг ўрнини кислород билан тўлдириб турадиган лабораториядир –  дейди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов.

Тадбир иштирокчилари атроф муҳит мусаффолигининг инсонлар саломатлигини сақлашдаги аҳамияти, жамоатчилик ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, амалий акция давомида иштирокчилар  дарахт кўчатларини экиб кўркам  боғга асос солди. Барпо этилган боғ аҳоли дастурхонини шириндан-шакар мевалар билан тўлдиради ҳамда атроф муҳит мусаффолигини таъминлашда  ҳам муҳим омил бўлади.


Кўришлар сони: 5654

Депутатлар минбари

Янгиликлар

09.07.2020
Томорқа хизмати кластери ташкил қилиш ишлари қай ҳолатда?

Ҳозирги мураккаб вазият — коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз да...

08.07.2020
Хусусий бандлик агентликларига ишониш мумкинми? Соҳага оид қонунчилик такомиллаштирилмоқда

Бандлик. Аслида дунёнинг аксарият мамлакатлари учун ўта долзарб, айниқса, бугунги коронавирус панде...

06.07.2020
Аудиторлик ташкилотлари аудитнинг халқаро стандартлари асосида мустақил аудит ўтказади

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, ҳалоллик, профессионал малакалилик ва махфийлик принципл...

Тадбирлар тақвими