Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида

Фуқароларнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқлари депутатлар диққат марказида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳудудлардаги мавжуд ҳолат билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш ва ўрганишлар якунлари ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича қилинган ишлар сарҳисоб қилинди.

Таъкидланганидек, Парламент аъзолари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини таҳлилий ўрганмоқдалар. Жойларда ўтказилаётган мулоқотларда фуқаролар томонидан 3087 та турли йўналишдаги муаммолар кўтарилиб, уларнинг 1074 таси (35%) депутатлар томонидан мутасадди ташкилотлар иштирокида жойида ҳал этилди, 1538 та турли хилдаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган туманларнинг «йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, халк депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида тасдиқланди.

Йиғилишда фуқаролар томонидан бандлик юзасидан кўтарилган масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Бу борадаги масалалар меҳнатга оид муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, айниқса меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар дуч келаётган тўсиқлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Депутатлар чет давлатларда ишлаб қайтган фуқароларни иш билан таъминлашда ҳудудий Бандлик марказлари фаолиятини Тошкент вилояти мисолида таҳлил қилдилар. Айтиб ўтилганидек, Ангрен шаҳрида 3,2%, Олмалиқ шаҳрида 1,8%, Бекобод шаҳрида 3,0%, Қуйи Чирчиқ туманида 0,9%, Пискент туманида 1,6%, Бўка туманида 1,2% айнан хорижда ишлаб қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.

Шу боис, фракция йиғилишида ҳудудларда кўплаб учраган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларни инобатга олган ҳолда мазкур масала юзасидан ЎзЛиДеП фракция аъзолари ташаббуси билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига юборилган депутат сўровида кўтарилган муаммолар бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддиновнинг ахбороти тингланди.

Депутатлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чораларини назарда тутувчи қарорининг мазмун моҳияти, унга асосан фуқароларимизнинг меҳнатга оид конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича мамлакатда яратилаётган янги шароитлар тўғрисида маълумотлар етказилди.

Қарор билан энг муҳими, хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқаётган фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга қулай шароит яратиш мақсадида темир йўл ва авиачипталари нархига чегирмалар қўллаш, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларида темир йўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган махсус кассалар ташкил этиш, ва айниқса хорижга чиқаётган фуқароларни агентликнинг электрон маълумотлар базасида рўйхатга олиш масалалари назарда тутилиб, бу борада аниқ чоралар белгиланган.

Шу билан бирга, тадбирда депутат сўровида қўйилган масалалар юзасидан вазирликнинг нуқтаи назари баён этилди, хусусан чет элда ишлаб қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш, ўз маблағлари эвазига ўзларини банд қилиш масаласида вазирлик ҳамда ҳамкор ташкилотларга мурожаат килган фуқароларга меҳнат қонунчилигига оид маслаҳатлар, шахсий бизнесини юритиш истагида бўлган фуқароларга эса, тегишли тавсиялар бериш амалиёти жорий этилганлиги қайд этилди.

Келтириб ўтилганидек, 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига Республика бўйича жами 779,2 минг нафар чет элда меҳнат фаолиятини юритиб, қайтиб келган фуқаролардан 493,7 минг нафарининг бандлиги таъминланган.

Соҳада сақланиб қолаётган муаммоларнинг ечимига хизмат қилувчи ва тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида вазирлик томонидан «Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар парламент аъзолари эътиборига ҳавола этилди.

Баҳс-мунозара ва конструктив руҳда ўтган тадбирда қатор вазирлик раҳбарлари, соҳа мутасаддиларининг юқорида кўтарилган масалалар юзасидан нуқтаи назари ва ахборотлари тингланди. Қизғин савол-жавоблардан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан ЎзЛиДеП фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 2632

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

10.12.2018
Қонун лойиҳаси парламент аъзоларининг эътирозига, жиддий танқидига сабаб бўлди

2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис...

07.12.2018
Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинин...

Тадбирлар тақвими