Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари фракция муҳокамасида

Жорий йилнинг 12 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, қонун лойиҳалари бўйича масъул ташкилотлар, фракция экспертлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Фракиция раҳбари С.Отамуратов бошқарган йиғилишда мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишларда кўриб чиқилди. Дастлаб йиғилишда, Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари, шу жумладан «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари томонидан киритилган«Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси автомобиль йўллари соҳасида махсус ваколатли давлат орган сифатида белгиланмоқда ва унинг ваколатига амалдаги Қонунда белгиланган нафақат умумий фойдаланишдаги 42 минг км узунликдаги, балки 180 минг км узунликдаги барча автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш жараёнига комплекс ёндашиш асосида йўл хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни молиялаштириш, йўл-қурилиш ишлари сифатини ошириш имконини берадиган соҳадаги тўлақонли буюртмачи хизматини яратиш вазифалари юкланмоқда, шунингдек махсус ваколатли орган томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларидан фойдаланиш тартибини белгилаш каби масалаларни ҳал этишга қаратилган.

Шундан сўнг фракцияси аъзолари «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилди. Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилишни ҳамда уларнинг рекламаси ва савдосини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари бинолари, жамоатчилик жойлари, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари ҳамда спорт, ижтимоий ва маданий тадбирларда аудио, визуал ва мултимедиа воситалари, матн, кўргазмали қўлланмалар, баннерлардан фойдаланган ҳолда амалга оширишни чеклаш ҳамда белгиланган тартибни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш каби масалаларни ўз ичига қамраб олади.

Бундан ташқари йиғилишда «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, суғурта шартномасига мувофиқ мукофот тўлангандан сўнг, унга киритилган транспорт воситасининг тури, маркаси, модели, рақамли (танитувчи) белгиси ва ишлаб чиқарувчи завод паспортлари бўйича йўловчи сиғими тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган суғурта полисини ҳар бир транспорт воситаси учун алоҳида бериш тартибини жорий этиш, шу билан бирга йўловчиларни ташиш чоғида транспорт воситасини бошқараётган шахс ёнида тегишли транспорт воситаси учун расмийлаштирилган суғурта полиси мавжудлигини таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилишда бошқа бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди ҳамда партия фракциясининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2721

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

10.12.2018
Қонун лойиҳаси парламент аъзоларининг эътирозига, жиддий танқидига сабаб бўлди

2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис...

07.12.2018
Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинин...

Тадбирлар тақвими