Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади

Тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар эшиги очилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

Дастлаб йиғилишда депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чикилган бир катор конунлар лойиҳаларини муҳокама қилинди. Қонун ташаббускорлари амалдаги қонун ҳужжатларига ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга доир шартномавий муносабатларни янада такомиллаштиришни назарда тутувчи, шунингдек мамлакатда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг вакиллик органларидаги партия гуруҳлари ваколатларини ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тузатишлар киритишни таклиф этмоқдалар.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги ва бошка қонун ҳужжатларига киритилиши таклиф этилаётган тузатишлар сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини янада юксалтириш ва уларнинг тегишли раҳбарлик лавозимларига илгари суриладиган кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида тегишли сиёсий партиядан сайланган камида беш нафарлик «марра» ўрнига «уч» нафар депутат бирлашган тақдирда тузилиши мумкинлиги қоидасини мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда. Бундай ечимни топиш мақсадида «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси тўртинчи қисмида маҳаллий кенгашларда сиёсий партиядан сайланган камида уч нафар депутат бирлашган тақдирда партия гуруҳини тузиш имкониятини яратиш таклиф этилмоқда.

– Партия гуруҳлари ҳуқуқларини янада кенгайтириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқи ҳам киритилмоқда. Бу эса, партия гуруҳлари ҳуқуқларини янада кенгайтириб, ҳудудларни ривожлантириш дастурларида сиёсий партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқадиган вазифалар ҳамда партия электоратининг манфаатларини акс эттиришга шароит яратади, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси А.Ҳамроқулов. Бинобарин, бундай таклифлар Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларнинг назорат соҳасидаги ваколатларини кучайтириш билан бир қаторда, сиёсий партияларнинг жойларда аҳоли ўртасида нуфузи колаверса, масъулиятини оширишга ҳам хизмат қилади.

Таъкидлаш жоиз, юртбошимиз ташаббуси билан депутатларнинг жойларда аҳоли билан ўтказаётган мулоқотлари натижасида аҳолини ташвишга солаётган кўплаб масалалар жойида ҳал қилинмоқда. Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, бундай тартиб ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришда нафақат ижро ҳокимиятининг масъулияти, балки сиёсий партияларнинг ҳам дахлдорлик муносабатини оширишга хизмат қилади.

Йиғилишда фракция аъзолари Конунчилик палатаси қўмиталари томонидан муҳокамага такдим этилаётган 10 дан ортик бошқа қонунлар лойиҳаларини ҳам концептуал маъқуллаб, айрим лойиҳаларни мутахассислар ва маҳаллий кенгашлари депутатлари иштирокида моддама-модда муҳокама қилдилар.

Қонунлар лойиҳаларида, хусусан тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати беш минг АҚШ долларигача бўлган товарларни фақат юк ҳужжатлари асосида олиб чиқиш ҳуқуқини бериш, фермер хўжаликларига тадбиркорлик субъекти сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, шунингдек, қонунда тақиқланмаган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш ва шу орқали кўп тармоқли фермер хўжалигининг ҳуқуқий мақомини белгилаш таклиф этилмоқда.

Ундан ташқари, депутатлар ерга оид қонунчиликни такомиллаштиришга, айниқса суғориладиган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлайдиган, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ер ости сувларини сақланиши ва оқилона фойдаланишини тартибга солинишини профилактикаси қаратилган таклифларни ҳам муҳокама қилдилар.

Йиғилиш давомида кун тартибидан ўрин олган барча масалалар юзасидан ЎзЛиДеП фракциясининг аниқ позицияси белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2203

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2018
Ўзбекистон-Туркия: Парламент ҳамкорлиги тобора кучаймоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон Туркия билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий...

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

Тадбирлар тақвими