Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик янада такомиллашади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси томонидан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикасида қонун ижодкорлиги фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти экспертлари, партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, БМТнинг Тараққиёт дастури мутахассислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, 2017 йилнинг 12 июль куни Президентмиз
Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида қонунчилик жараёнларида вужудга келадиган ҳуқуқий муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аҳоли ва электоратнинг фикр-мулоҳазаларини, таклифларини ўрганиш, уларни амалга ошириш, қонунларни аҳоли ўртасида муҳокама қилишнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек уларнинг чуқур илмий экспертизасини ташкил этиш мақсадларида Олий Мажлис ҳузурида қонунчилик муаммоларини ўрганиш институтини ташкил этиш таклифи билдирилган эди.

Шу боис, 2017 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилди.

Мамлакатимизда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, қонунларни қўллашда юзага келаётган муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиш, илғор хорижий давлатлар қонунчилиги ва тажрибасини қиёсий ўрганиш асосида қонунчилигимизни такомиллаштириш билан шуғулланадиган мазкур институтнинг сиёсий партиялар, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, 2018 йил 7 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўртасида ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва кучайтириш мақсадида Меморандум имзоланди ва келгусида икки томонлама ўзаро ҳамкорлик қилишга келишув тузилди.


– Бугунги давра суҳбати тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантириш, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини чеклайдиган аниқ муаммоли масалалар асосида улар фаолиятига ғов бўлаётган тўсиқларни бартараф этиш юзасидан қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлашда фракциямиз аъзоларининг иштирок этиши албатта, бу каби тадбирларни ўтказишда ўз самарасини беради, – дейди ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
М.ТЎХТАЕВА. – Бу борада Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича илғор хорижий тажриба, халқаро стандартларни ўрганиш, мазкур лойиҳаларни экспертлар ҳамда жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинишини ташкил этиш, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Р.ҲАКИМОВнинг фикрича, ривожланган хориж мамалакатларида «smart regulation», яъни «ақлли бошқарув» ёки қонунчилик ва қонунчилик фаолиятида бошқарув сиёсати амалиёти кенг тарқалган бўлиб, бу амалиёт ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида ҳаққоний ва самарали бозор муносабатларини тартибга солиш билан бирга, савдо ва инвестиция учун қулай шароитлар яратилишини таъминлайди.

Бундан ташқари, ривожланган демократик мамлакатлар қонунчилигида самарали қўллаб келинаётган тажрибалардан яна бири «One in two out» қоидасидир. Тадбикорлик фаолиятига бу каби янги тартибнинг киритилиши билан мазкур соҳада амалда бўлган иккита қоиданинг ўз кучини йўқотишига сабаб бўлади. Мутахассис ва экспертларнинг таъкидлашича, илғор хориж давлатлари қонунчилигида кенг фойдаланилаётган бу каби замонавий қоида ва мезонларни юртимиз тажрибасида ҳам амалга татбиқ этилиши натижасида тадбиркорлик соҳасида уларнинг манфаатларини янада ривожланишида ва бу борадаги янги қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилинишида муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилиш давомида ЎзЛиДеП ва Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг маълумотлар базаси ва интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, тайёрланган қонун лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш, шунингдек қонунчиликдаги долзарб муаммолар бўйича давра суҳбатлари, жамоатчилик муҳокамалари, социологик сўровлар ва бошқа шаклларда биргаликда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида томонларнинг тегишли тавсиялари ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 4646

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2018
Депутатларнинг эътирози ва жиддий танқидига учраган қонун лойиҳаси янги ном билан қайта кўриб чиқилди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида «2019...

10.12.2018
Қонун лойиҳаси парламент аъзоларининг эътирозига, жиддий танқидига сабаб бўлди

2018 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис...

07.12.2018
Тараққиётимизнинг мустаҳкам кафолати

“Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компаниясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигинин...

Тадбирлар тақвими