Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Демократик кучлар блоки Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олди

Демократик кучлар блоки Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олди

Жорий йил 7 февраль куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларидан иборат «Демократик кучлар блоки»нинг йиғилиши бўлиб ўтди.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурининг самарали ижросида депутатлар ва депутатлик бирлашмаларининг иштироки» мавзуида ташкил этилган тадбирда халқ вакиллари 2018 йил Давлат дастурида белгиланган, хусусан, икки партия вазифаларига ҳамоханг бир қатор устувор йўналишлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Чунончи, шу йил 22 январда Президентимиз томонидан имзоланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонда кўрсатиб берилгандавлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашсоҳаларида Демблок томонидан амалга оширилиши лозим бўлган амалий чора-тадбирлар режаси шулар жумласидандир.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Бафаев ўз чиқишида, Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш масалалари, судьялар мустақиллигини таъминлаш, терговга қадар текширув, суриштирув ва терговнинг ҳар томонлама ҳамда холисона юритилишини, муайян ишлар юзасидан қарорлар қабул қилиш борасида депутатларнинг қатъий ва муносиб иштироки тўғрисида айтиб ўтди. Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш, маъмурий, жиноят ва фуқаролик процессуал қонунчиликни такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш йўналишларига ҳам эътибор қаратдилар.

«Миллий тикланиш» партияси фракцияси вакили Нодир Мухторов Давлат дастурида Қонунчилик ва норма ижодкорлигида янгича ёндашувни назарда тутадиган Қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқишда Демблок аъзолари энг аввало, қонунчилик соҳасидаги миллий тажрибамизга, шу билан бирга ривожланган хорижий давлатларнинг илғор амалиётини чуқур ўрганиш асосида адолатли, халқчил ва ҳаётий қонун ҳужжатларини яратишнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш ҳақидаги таклифлар билан фаол иштирок этиши лозимлиги ҳақидаги фикларни давом эттирди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда Демблок аъзоларининг биргаликдаги ҳаракатлари самарали натижа беради, деб ўз фикрини билдирилди.

Айниқса, Давлат дастури учинчи бандида белгилаб берилган устувор вазифалар ЎзЛиДеП дастури ва Сайловолди платформасига тўла ҳамоҳангдир, – дейди депутат Муҳаббат Тўхтаева. – Зеро, илғор ғоя, ноу-хаулар яратиш ва «ақлли» технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиётнинг янги моделига босқичма-босқич ўтиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтириш, банклар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш каби масалалар партиямизнинг доимий мақсадларидан бири бўлиб келган.

Бундан ташқари, инвестициявий жозибадорликни ошириш мақсадида интернет тармоғида инвесторларни зарур статистик ахборот, бизнесни юритиш учун яратилган шарт-шароитлар билан таъминлайдиган«Инвестиция портали»нинг ташкил этилиши алоҳида аҳамиятга эга.

Албатта, келгусида электоратимиз манфаатлари йўлида солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттиришга кўмаклашиш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва  тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш борасида таклиф-муносабатлар билдириш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг асосий вазифаси бўлиб қолаверади.

Йиғилишда «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзолари Давлат дастурининг тўртинчи ва бешинчи бўлимларида белгилаб берилган устувор вазифалар, яъни ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, миллий манфаатлар устуворлиги партиянинг Сайловолди платформасига тўлиқ мувофиқ келиши ва ушбу бўлимлардаги оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш, давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш, маданий ва археология мероси объектларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда инфратузилмани ривожлантириш тизимини такомил-лаштириш, зиёрат туризми, тиббий туризм, агротуризм сингари истиқболда кутилаётган лойиҳалар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтдилар.

Шу билан бирга, йиғилишда Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг мазмун-моҳияти депутатлар томонидан муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, Фармонда 7 та давлатлар республикамиз ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаш, 39 та мамлакат фуқаролари учун Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучерга оид талабни бекор қилиш, шунингдек мамлакатимизнинг туристик, маданий, табиий, ва спорт салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш маркази» ДУК, «Миллий PR-маркази» ДУК сифатида қайта ташкил этиш, жорий йилнинг 1 июлидан эътиборан бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун электрон кириш визаларини бериш тизимини жорий этиш ҳамда туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган барча объектларни, уларнинг атрофини ободонлаштириш ва бошқа туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар аниқ белгилаб қўйилган.

Қайд этилганидек, мазкур Фармонда белгиланган вазифаларни бажарилишида ҳамда ижросини назорат қилишда «Демократик кучлар блоки» фаол иштирок этади.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан «Демократик кучлар блоки»нинг тегишли қарори қабул қилинди ва 2018 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.


Кўришлар сони: 3481

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2018
“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

“Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай...

25.05.2018
Тиббий хизмат сифати, ичимлик суви таъминоти аҳоли эътирозига сабаб бўлаётган муаммо сифатида ўрганилмоқда

Дастлабки уч кунда депутатлар 750 та хонадонда бўлиб, икки мингга яқин аҳоли билан мулоқот қилдилар....

25.05.2018
Зоминдаги учрашувларда аҳолини ўйлантираётган муаммолар бартараф этилди

Олий Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова Зомин туманидаги “Пишағор”, “Даштобод” қишлоқ фуқ...

Тадбирлар тақвими