Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди

Фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш бўйича партия ва унинг фракцияси томонидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар режасини атрофлича муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, тарихий аҳамиятга эга бўлган Мурожаатнома битта мақсад йўлида барча кучларни бирлаштириш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашга сафарбар қилиш характерига эгалиги билан нафақат парламент вакилларини балки, бутун халқимизни, халқаро экспертларни ҳам бефарқ қолдирмади. Мурожаатномада давлат ва жамиятимизнинг барча соҳалари холисона, чуқур таҳлил қилиниб, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар батафсил ёритилди ва келгусидаги аниқ вазифалар белгиланди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси томондан комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унда 50 дан зиёд долзарб ва муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ механизмлар белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини оғишмай амалга ошириш, қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштиришга доир концепцияни қабул қилиш, «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурини ишлаб чиқишда аниқ таклифлар билан қатнашиш ҳамда унинг самарали ижро этилишини таъминлашда фаол иштирок этиш, бу борада қонунчилик ташаббуслари билан чиқиш ҳамда қабул қилинаётган қонунларни такомиллаштиришда аниқ таклифлар билан фаол қатнашиш фракция олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Қолаверса, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишга доир қонунчиликни инвентаризациядан ўтказиш ва натижаси бўйича текширишларни қисқартиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, ҳудудларда тадбиркорлик ва инвестицион муҳитни ўрганиш юзасидан тизимли назорат-таҳлил фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари белгиланди.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан 2018 йилга «Фаол тадбир-корлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном берилди. Табиийки, бу борада белгиланган устувор вазифалар ва унинг ижросини таъминлашда партия ва унинг барча даражадаги депутатлик гуруҳларидан алоҳида фаоллик талаб этилади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур мурожаатида илгари сурилган ғоялар ва ташаббуслар албатта фракция ва унинг аъзолари олдига жуда катта вазифалар юклайди. Шу маънода фракция депутатлари энг асосий эътиборни тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга, улар олдидаги мавжуд барча тўсиқларни бартараф этишга, қулай инвестиция муҳитини яратишга, бизнес соҳасидаги солиқларни сезиларли равишда қисқартирилишига, кредит олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратиши лозимлигини алоҳида таъкидладилар. Бу вазифалар ичида янгиликка интилувчи фаол тадбиркорларнинг янги авлодини шакллантириш муҳим ўрин тутади.

Депутатлар томонидан бу борада аниқ қонунчилик ташаббуслари билан чиқиш устувор вазифалардан бири эканлиги қизғин муҳокама қилинди. Хусусан, бу йўналишда партиянинг барча бўғинлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, «Инновацион фаолият тўғрисида»ги, «Венчур тадбиркорлиги тўғрисида»ги ҳамда «Технологик парклар (технопарклар) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаларини ишлаб чиқиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятни тубдан кучайтириш, ҳар бир қонуннинг асл муаллифи айнан халқнинг ўзи бўлишига эришиш, қонунларни ишлаб чиқишда энг қуйидан, яъни аҳолидан фикр, таклифлар олиш, бу борада замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш, партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларини ҳам ушбу жараёнга фаол жалб этиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Йиғилишда депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф-тавсияларини билдирган ҳолда ЎзЛиДеП фракциясининг аниқ позициясини белгилаб олди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 4169

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.10.2018
Янги қўмита қандай ишлаяпти?

Қўмита аъзолари ҳар ойда 10-15 кун давомида жойларда аҳоли билан тўғридан-тўғри, юзма-юз мулоқотлар ...

17.10.2018
Халқ манфаатига мос иш тутилмоқда

Таъкидланганидек, фракция аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятида асосий эътиборни айнан аҳолини қийнаётган...

17.10.2018
Фракция аъзолари юборган 33 депутатлик сўровининг тақдири не бўлди?

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 19 та қонун лойиҳаси қонун...

Тадбирлар тақвими