Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция ижтимоий масалалар ечимига янгича ёндашади

Фракция ижтимоий масалалар ечимига янгича ёндашади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, партиянинг Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят ва туманлар кенгашлари масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашларидаги партия гуруҳи вакиллари, партия фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз олдига қўйилган вазифаларни муҳокама қилди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг мурожаатномаси мамлакатимизни тараққий эттириш, халқаро майдондаги нуфузини янада юксалтириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, давлат органлари ва депутатлар фаолиятини замонавий талаблар ҳамда шиддат билан ҳаётга татбиқ этилаётган улкан ўзгаришлар талаби асосида янгидан ташкил этишга туртки бўлганини алоҳида эътироф этишди.

Таъкидландики, Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатномасида бугунги кунда биронта ҳам ҳудудда соғлиқни сақлаш тизими аҳоли учун муносиб хизмат қиладиган даражада ташкил этилмаганини танқидий таҳлил қилган эди. Шундан келиб чиқиб, Қонунчилик палатасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича алоҳида қўмита ташкил этиб, унинг аъзолари асосан ҳудудларда фаолият кўрсатиши таклифини билдирилган эди.

Парламент қуйи палатасининг 4 январь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси тузилди. Мазкур қўмита ўз фаолиятида соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш йўналишидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада жорий этилган депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг бугунги ҳолати ва унинг натижалари танқидий таҳлил этилиб, бу борадаги фаолиятни амалий ҳаракатлар билан такомиллаштириши кўзда тутилган.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш, парламентнинг қонун ижодкорлиги ишлари сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил этилганига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур институт “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя асосида миллий қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгалигидан келиб чиқиб, фракциянинг қонун ташаббускорлигини оширишда институт имкониятларидан тўла фойдаланиш бўйича аниқ режа асосида фаолиятни қайта кўриб чиқиш лозимлиги қайд этилди. Эндиликда ҳар бир депутат ўз фаолиятининг асосий мезони сифатида, айнан қонунчилик ташаббуси ва жойларда ўтказиладиган ўрганиш жараёнларида аниқланган масалалар ечимига эътибор қаратиши зарурлиги қайд этилди.

Фракция аъзолари томонидан таъкидландики, Президентимиз келгусидаги ислоҳотлар самарасини оширишда парламент, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва ролига алоҳида тўхталиб билдирган фикрлари парламент аъзоларидан ўз ишини танқидий кўриб чиқишни талаб қилади. Шу асосда, Ўзбекистон ХДП фракцияси ташаббуси билан, бошқа фракциялар таклифларини ҳам ўз ичига олган депутатларнинг жойларда ҳақиқий ҳолатни ўрганиш бўйича янги тартиби ва йўриқномаси ишлаб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан бўлиб ўтган муҳокамаларда яна бир қатор амалий таклифлар билдирилди.

Йиғилиш сўнггида фракция азолари томонидан Чора-тадирлар дастури тасдиқланди.


Кўришлар сони: 2796

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.07.2018
Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим қўмиталари таркиби ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг яқинда бўлб ўтган навбатдаги мажлисида...

17.07.2018
Фаолиятда самара ва изчиллик – энг муҳим талаб

Ҳисобот даврида фракция аъзоларига сайловчилардан 564 та ёзма, 1205 та оғзаки мурожаатлар...

16.07.2018
Қонун ижодкорлиги ва парламент назорати: Ўзбекистон тажрибаси — экспертлар нигоҳида

Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда...

Тадбирлар тақвими