Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Инновацион ривожланиш — тараққиёт омили

Инновацион ривожланиш — тараққиёт омили

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Эътироф этилганидек, мазкур тарихий Мурожаатнома мазмун-моҳиятига кўра энг аввало халқ манфаати йўлида хизмат қилиш, халқ билан мулоқотни давом эттириш, одамларни ҳаётдан рози қилиш, келажакка ишончини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу борада ечимини кутаётган масалалар аниқ далиллар асосида баён қилиниб, тараққиётимизнинг янги босқичида олдимизда турган долзарб вазифаларни, белгилаб берди.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар мазкур Мурожаатномани қўллаб-қувватлаган ҳолда унда белгиланган бир қатор устувор вазифалар Ўзбекистон “Адолат” СДП дастурий мақсадларига муштарак эканлиги унинг ижросини таъминлашда партия депутатлик корпусининг масъулиятини янада оширишини таъкидладилар.

Жумладан, келгуси йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилиши мамлакатимиз сиёсий майдонида бир неча йиллардан буён инновацион иқтисодиётга ўтиш ғоясини илгари суриб келаётган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва унинг барча даражадаги депутатлик гуруҳларидан алоҳида фаоллик талаб этади.

Дарҳақиқат, бугун дунё бозорида рақобат кучайган бир шароитда, шубҳасиз, келажак фақат инновацион ривожланиш йўлини танлаган, янги фикр, янги ғояларга таянган давлатникидир. Шу сабабли ҳам бугунги кунда юртимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтилмоқда, шу мақсад йўлида алоҳида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилди. Бу эса “Адолат” партияси танлаган йўл тўғри эканлигини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

Бунда аввало соҳанинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, хусусан, партия ташаббуси билан кўп йиллик тажриба ва изланишлар асосида ишлаб чиқилаётган “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янги ташкил этилган Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда тезроқ такомилига етказиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш белгилаб олинди.

Шу билан бирга, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятни тубдан кучайтириш, ҳар бир қонуннинг асл муаллифи айнан халқнинг ўзи бўлишига эришиш, қонунларни ишлаб чиқишда энг қуйидан, яъни оддий аҳолидан фикр, таклифлар олиш, бу борада замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш, партиянинг маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳларини ҳам ушбу жараёнга фаол жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

Қоларверса, халқ билан, сайловчилар билан мулоқотни изчил давом эттириш, жойларда аниқланаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ижро ҳокимияти олдига масалани қатъий қўйиб, унинг ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш депутатлар фаолиятининг асосий йўналиши бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари фракция аъзолари охирги йилларда адвокатурани ривожлантириш бўйича эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилганини қайд этишди. Адвокатлар томонидан юридик хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятни кенгайтириш, жумладан, тадбиркорларга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш, давлат органларида вакиллик қилиш, низоларни судгача ҳал этиш, меҳнат ҳуқуқи бўйича юридик хизматлар кўрсатиш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш каби йўналишларда бундай хизматларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда фракция ташаббуси билан Адвокатларнинг консалтинг хизмати, яъни маслаҳат бериш ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятини кенгайтиришга қаратилган “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш қайд этилди.

Йиғилишда депутатлар партия дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, бу борада айниқса, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш, мактабгача таълим, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимда аттестация ва аккредитация қилиш жараёнларида енгилликлар яратиш, соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш лозимлигини қайд этдилар. Бу бора олиб борилаётган ишлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлат тест марказига парламент сўровини юбориш масаласи ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Йиғилишда келгусида йил номидан келиб чиқиб қабул қилинадиган Давлат дастурига таклифлар бериш ва унинг ижросида фаол иштирок этишга қаратилган аниқ мақсадли чора-тадбирларни белгилаб олиш ҳам муҳим вазифа эканлиги айтиб ўтилди.

Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан фракция чора-тадбирлар режаси ва тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 12789

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
ЕОИИ билан ҳамкорлик: у қандай шаклда бўлиши лозим?

ЕОИИ таркибига тўлақонли аъзо бўлиб кириш ёки кузатувчи мақомига эга бўлишдан олдин ҳар бир мамлакат,...

06.04.2020
ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ва текоммуникация тармоқларига таъсири муҳокама этилди

Парламент қуйи палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари...

06.04.2020
Депутатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва ...

Тадбирлар тақвими