Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Халқ манфаати устувор бўлган ҳужжат

Халқ манфаати устувор бўлган ҳужжат

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, партиянинг Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар, вилоят ва туманлар кенгашлари масъул ходимлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят кенгашларидаги партия гуруҳи вакиллари, партия фаоллари, ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, унда билдирилган долзарб фикрлар, илгари сурилган ташаббус ва таклифлардан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижросини таъминлаш масаласи ўрганиб чиқилди.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси раҳбари Х.Кетмонов маъруза қилиб, мамлакатимиз аҳли ва жаҳон ҳамжамияти катта қизиқиш ҳамда эътибор билан кузатган муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президентининг илк бор миллий парламентимиз – Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси давлат ва жамоат ташкилотлари учун ижобий муносабат билдирадиган шунчаки мурожаатнома эмас, балки ҳар бир юртдошимиз қалбидан мустаҳкам ўрин олувчи ва уни юксак марралар ҳамда мамлакат равнақи йўлида самарали меҳнат қилишга ундовчи дастуриламал сифатида қабул қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя эса, бугун ҳар биримизнинг фаолиятимиз мезонига айланиши, хусусан, бундан буён ишга эскича ёндашиб бўлмаслиги, аксинча партия ва фракциянинг ҳар бир аъзоси Мурожаатномада билдирилган асосли танқидлардан келиб чиқиб иш ташкил этиши зарурлиги йиғилишда айтиб ўтилди.

Мурожаатномада қайд этилганидек, 2017 йилда иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида биринчи қадамларни қўйилган. Жумладан, Ўзбекистонда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилгани, бу эса, келгуси йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини бериши қайд этилди. Ушбу жараёнда кўплаб янги иш ўринлари яратилгани аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилгани айниқса қувонарлидир.

Президентимиз келгусидаги ислоҳотлар самарасини оширишда парламент, депутат ва сенаторларнинг ўрни ва ролига алоҳида тўхталиб билдирган фикрлари биз – парламент аъзоларидан ўз ишимизни танқидий кўриб чиқишни талаб қилади дейилди маърузада.

Жумладан, жорий йил 12 июлда Президентимизнинг Олий Мажлис аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг ишлаб чиқилган Чора-тадбирлар дастури ижросини танқидий қайта кўриб чиқиш, 2018 йил январь ойидан бошлаб шаҳар ва туманлар Кенгашларида Мурожаатнома юзасидан амалий ўқув семинарларини ташкил этиш, Ўзбекистон ХДПфракцияси аъзоларининг Қонун ижодкорлигидаги фаоллигини ошириш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги мавжуд муаммолар ҳал этиш, соҳаларда ислоҳ қилиниши керак бўлган устувор йўналишларни белгилаш ва қонунчиликка тегишли таклифлар киритиш юзасидан фракция ва Марказий Кенгаш қошида Ахборот-таҳлил ва ташаббускорлар гуруҳини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган танқидий фикрлардан келиб чиқиб, 2018 йилдан бошлаб депутатларнинг қонун ижодкорлигига қўшган ҳиссаси, вақтдан унумли фойдаланган ҳолда аҳоли билан ўтказган юзма-юз учрашувлари, киритган амалий таклифлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги ва шахсий ташаббускорлиги бўйича ҳар ойлик мониторингни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ХДП фракцияси, Марказий ва ҳудудий Кенгашлар фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш мақсадида партия марказий ва маҳаллий нашрларида, талаб даражасида иш ташкил эта олмаган, ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган депутат ёки ҳудудий Кенгашлар фаолияти ҳақида танқидий мақолаларни бериб бориш йўлга қўйилиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда Президент Мурожаатномасида билдирилган таклиф - Олий Мажлис раҳбарияти томонидан қонунлар муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб қилиш, бунинг учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, жумладан, Интернет тармоғида махсус “майдон”лар яратиш жараёнида фракциянинг фаол иштирокини таъминлаш зарурлиги айтиб ўтилди. Бу ўринда фуқаролар давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикрларини билдиришлари учун Интернет тармоғида “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон ХДП сайтида ҳам худди шундай - “Менинг фикрим” саҳифасини жорий қилиш ва ундан самарали фойдаланиш йўлга қўйиладиган бўлди.

Кун тартибидаги масала юзасидан бўлиб ўтган муҳокамаларда яна бир қатор амалий таклифлар билдирилди.

Йиғилишда фракция азолари томонидан Чора-тадирлар дастури тасдиқланди.


Кўришлар сони: 13217

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими