Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

Давлат бюджетида ижтимоий харажатларнинг устуворлиги сақлаб қолинади

2017 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП фракциясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари ва Девон ходимлари, бир қатор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, партиянинг Тошкент шаҳар ва вилоят кенгаши мутахассислари ҳамда ОАВ ходимлари қатнашди.

Мажлисда “2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси” тўғрисидаги масала муҳокама этилди.

Дастлаб, фракция аъзолари партия дастурий мақсадлари ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар. Таъкидландики, лойиҳа аҳолининг фаровонлиги ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилганлиги муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда таъкидландики, 2018 йилги бюджет ва солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилгани ислоҳотлар тизимлилиги ва самарадорлигини давом эттиришга хизмат қилади. Шунингдек, лойиҳада харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджети баланслилигини таъминлашга алоҳида устуворлик берилгани партия электорати манфаатига тўла мос келишига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг манзиллилигини ва давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кучайтириш мақсадларига алоҳида устуворлик берилиши инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган тамойилнинг ҳаётий аксидир.

Депутатлар томонидан 2018 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш хақи тўловлари, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини инфляция даражасидан юқори миқдорларда ошириш давом эттирилиши кўзда тутилиши аҳолининг реал даромадлари ўсишини, шу орқали турмуш даражаси ва ҳарид қобилиятини янада ошиши таъминланшига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек йиғилишда, 2018 йилда олиб бориладиган солиқ сиёсати барча бўғиндаги бюджетларнинг барқарорлигини таъминловчи солиқ солиш тизимини яратиш имконини бераши эътироф этилди.

Шу ўринда, Давлат бюджетида асосий эътибор ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга, яъни таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини қўллаб қувватлашга эътибор қаратидлаётгани, бунинг учун 2018 йилда барча туманларга халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасига иш ҳақи ва ажратма тўлаш учун бюджет трансфертлари берилиши энг муҳим соҳада хизмат қилаётган мутахассисларнинг ойлик иш ҳақларри ўз вақтида тўланишида муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида қайд этилди.

Шу билан бир қаторда, аҳолини мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг иш хақи, пенсия, стипендия ва нафақалар ҳамда бошқа биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштиришга қаратилганлиги, аввалги йиллар сингари, Давлат бюджети ижтимоий харажатларининг устуворлиги сақлаб қолиш ва 2018 йилда 55,8 фоиз этиб белгиланишии, шубҳасиз, мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилиши эътироф этилди.

2018 йилда таълим харажатлари ўтган йилга нисбатан 22,9 фоизга ўсиши режалаштирилган. Хусусан, мазкур маблағлар 260 та мактабгача таълим муассасани янгидан қуриш ва реконструкция қилиш, 157 та муассасани мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, мактабгача таълим муассасаларини жорий сақлаш ҳамда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга йўналтирилади.Бу эс таълим сифатига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиздир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП фракцияси ўз дастурий мақсадлари ва Сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда, “2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси”ни қўллаб-қувватлашини билдирди.


Кўришлар сони: 9121

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими