Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонунларнинг ҳаётий ва тўғридан-тўғри амалга оширилиши фракция диққат марказида бўлади

Қонунларнинг ҳаётий ва тўғридан-тўғри амалга оширилиши фракция диққат марказида бўлади

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов олиб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” номли маърузасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти чуқур таҳлиллар асосида ўрганилиб, маърузадаги устувор йўналишлар ҳамда мақсад-вазифаларни амалга ошириш, уни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш юзасидан партия ташкилотлари ва парламентдаги фракцияси олдида турган муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

Партия раҳбари таъкидлаганидек, ўтган чорак аср давомида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилмоқда. Бу эса унинг ҳақиқатан ҳам халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беради.

Таъкидлаш жоизки, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган ғоя асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўз, навбатида бу ишлар Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди.

Фракция йиғилишида Президент маърузасидаги “...хокимиятнинг халқ сайлаган вакиллик органлари – парламент, халқ депутатлари кенгашларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва аҳамияти тубдан ўзгарди. Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилди, парламент ва жамоатчилик назорати институтлари мустаҳкамланмоқда. Эндиликда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ўз вакиллари – депутатлар орқали туманларни бошқаришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмоқда...”, деган сўзларга партия фаоллари ва депутатлар алоҳида эътибор қаратишди, бу борада янада фаол ва ташаббускор бўлиш, юксак масъулият билан ўз ваколатидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Муҳокамаларда сўз олган партия фаоллари ҳамда депутатлар Президент маърузасида илгари сурилган энг муҳим саккизта устувор масалаларнинг ҳар бири ўта ҳаётий ва долзарб вазифалар эканлигини, унинг ижросини сифатли ва самарали таъминлаш, аввало, ҳалқ фаровонлиги, инсон ҳуқуқ-манфаатлари, одамларнинг турмуш шароити яхшиланиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашиши ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилиши таъкидладилар.

Йиғилишда фракция аъзолари Конституция ва қонун устуворлиги ҳамда қонунийлик тамойилларининг сўзсиз таъминланиши инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати эканлиги шу боис ҳаётий ва халқчил қонунлар ишлаб чиқиш партия фракцияси олдида турган долзарб вазифалардан бири эканлигини қайд этишди.

Хусусан, қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларини киритиш, уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги ролини ошириш, аҳоли билан ўзаро ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштириш шунингдек, қонун ва қарорлар ижросини, уларнинг самарадорлигини доимий равишда ўрганиб боришда парламент ва депутатлик назоратининг самарали усулларидан кенг фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2018 йилда ҳам партия ташкилотлари ҳамда депутатлар сайловчилар, фуқаролар мурожаатини эътиборсиз қолдирмай, халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқиб, электорат манфаатларини таъминлашда бор куч ва имкониятлардан фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасининг мазмун-моҳиятини аҳоли қатламларига етказиш юзасидан турли тадбирлар хусусан, жойларда учрашувлар ўтказиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси ва фракциянинг қўшма чора-тадбирлар режаси қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 11270

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими